Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Март, 2026   |   5 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:59
Қуёш
06:19
Пешин
12:34
Аср
16:51
Шом
18:44
Хуфтон
19:57
Bismillah
25 Март, 2026, 5 Шаввол, 1447
Янгиликлар

Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларда тадбиқ қилинмоқда

12.10.2025   7471   1 min.
Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларда тадбиқ қилинмоқда

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев бошчилигида вилоятда фаолият олиб бораётган барча имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини янада оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 
Йиғилиш давомида ҳар бир имом-хатиб ва имом ноиблар ўз устида мунтазам ишлаши, илмий савияни янада ошириши,  аҳоли билан мулоқот қилиши, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаши ҳамда хайрия ёрдамлари уюштиришдаги уюшқоқлик, тизимдаги ходимлар ўртасида ўзаро бирдамлик муҳити янада мустаҳкамлаш зарур экани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек  куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш ва ўз вақтида вакиллик масъулларига маълумот тақдим этишлари алоҳида айтиб ўтилди.

Навоий вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларда тадбиқ қилинмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларда тадбиқ қилинмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларда тадбиқ қилинмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларда тадбиқ қилинмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Шавволдаги 6 кунлик рўза рамазон қазосидан ўтадими?

01.04.2025   8272   1 min.
Шавволдаги 6 кунлик рўза рамазон қазосидан ўтадими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар