Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Сентябр, 2026   |   14 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:54
Қуёш
06:13
Пешин
12:15
Аср
16:28
Шом
18:20
Хуфтон
19:34
Bismillah
25 Сентябр, 2026, 14 Рабиъус сони, 1448

Ҳасадчига муносабат

17.10.2025   7589   1 min.
Ҳасадчига муносабат

Саҳобаи киром розияллоҳу анҳум ҳасадчининг тийнатини шарҳлаб: “Бундай инсонни ҳеч бир нарса билан қаноатлантириб бўлмайди”, деган эканлар.

Муовия розияллоҳу анҳу бундай деганлар: “Ҳасадчидан ташқари ҳар қандай одам билан келишиб, ризолашишга муваффақ бўлдим. Аммо ҳасадчи инсон то кишига Аллоҳ томонидан ато этилган неъмат йўқолмагунича рози бўлмайди”.

Шунингдек, қуйидаги сатрларни Имом Шофеъийга тегишли эканини айтадилар: “Ҳар қандай адоват гулхани сўнар, иллоки ҳасаддан бўлса, ҳеч қачон!”.

Оқил кишилар яна “Ҳасадчилар билан яхши муносабат ўрнатиш учун қилинган уриниш беҳуда, чунки бунинг асло иложи йўқ”, дейдилар. Улар айтганларки: “Ҳасадчини кўнглини оламан, деб овора бўлма, ахир у сенинг яхши муносабатингни ҳеч қачон қабул қилмайди. Унинг зараридан омонда бўлишни истасанг, аҳволингни ундан яширгин: ютуқ ва шодликларингни кўрсатма!” .

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Устозга эҳтиром — эзгу анъана

25.09.2026   1024   1 min.
Устозга эҳтиром — эзгу анъана

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Вақф» хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят филиали томонидан «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасасида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда таълим муассасасида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларнинг илм-маърифат йўлидаги шарафли меҳнати эътироф этилиб, уларга самимий тилаклар билдирилди. Байрам муносабати билан 8 нафар устозга 5 миллион сўмдан, жами 40 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, бошқа ўқитувчи ва мураббийларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташкил топган жамланмалар ҳамда маиший техника воситалари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

Байрам тадбири давомида устоз ва мураббийларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятларига муваффақиятлар тиланди. Зеро, устозга кўрсатилган эҳтиром — илмга, маърифатга ва келажак авлодга кўрсатилган эҳтиромдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари