Она фарзандини дунёга келтириши – ҳаётдаги энг оғриқли синовлардан бири саналади.
Марям алайҳассалом Ийсо алайҳиссаломга ҳомиладор бўлганларида шундай оғриқни бошдан кечираётганларида Аллоҳ таоло бир қанча оятларни нозил қилган: «“Унинг остидан нидо қилди: “Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар сув қилди”» (Марям сураси, 24-оят).
Айрим шифокорлар ҳомиладор аёлларга салқин сувга оёқларини тиқиб ўтиришни тавсия қиладилар. Бу қон айланишини яхшилашга ва туғруқнинг осон кечишига ёрдам беради.
Кейин Аллоҳ таоло хурмо дарахтини силкитишни буюради: “Хурмо танасини ўзингга силкит, сенга янги хурмо туширади” (Марям сураси, 25-оят).
Баъзи туғруқхоналарда ҳомиладор аёлларга нимадир ушлаб туришни ва уни орқага тортишни тавсия қиладилар. Бу туғруқ оғриғи ва мушакларнинг кучланишини енгиллаштиради.
Хурмо таркибида иссиқлик ва осон сўриладиган қанд – фруктоза бор. Шифокорлар ҳомиладор аёлларга туғиш арафасида ва кўз ёриган куни таркибида фруктоза миқдори кўп бўлган озиқ моддалардан истеъмол қилишни тавсия этадилар.
Даврон НУРМУҲАММАД
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Қадр кечасининг
1 сонияси 23 соатдан афзал
1 дақиқаси 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар" (Имом Бухорий ривояти).
Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 10 март (сешанба)дан — 11 март (чоршанба)га ўтар кечаси;
23 кеча: 12 март (пайшанба)дан — 13 март (жума)га ўтар кечаси;
25 кеча: 14 март (шанба)дан — 15 март (якшанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 16 март (душанба)дан — 17 март (сешанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 18 март (чоршанба)дан — 19 март (пайшанба)га ўтар кечаси.
Шундай экан, рамазон ойининг охирги 10 кунлигида кўпроқ
- зикр ва дуо қилинг;
- Қуръон тиловат қилинг;
- нафл намозларни ўқинг;
- закотингизни беринг.
- Аллоҳ таолонинг мағфирати ва раҳматини сўранг: “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”.
- ҳар куни хайр-эҳсон қилинг;
- фитр садақасини беринг!
Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва солиҳ амалларимизни қабул эт!
Даврон НУРМУҲАММАД