Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний: «…ёшликдан бошлаб зеҳн ва идрокимизни қувватландурмак учун азиз умримизни ўйин-кулги, сафсата, молояъни (маъносиз) каби беҳуда сўзлар билан ўткармай, ҳар хил китоб, ғазита ва журналларни ўқуб, фикримизни очмоқ, зеҳнимизни қувватландурмак лозимдур» дея таъкидлаган эди. Ҳақиқатан, китоб инсон учун айни хазинадир.
Кеча, 18 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Қибрай туманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Эй бандаларим... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, туман ва шаҳарлар бош имомлари, имом-домлалар иштирок этди.
Тақдимотда ушбу асарнинг бугунги кундаги аҳамияти, ёш авлодга таълим-тарбия беришдаги ўрни борасида сўз борди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#xabar #seminar #imom #malaka
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан диний соҳа ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш ва иш самарадорлигини юксалтириш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда 8–9 сентябрь кунлари Диний идоранинг Масжидлар билан ишлаш ҳамда Кадрлар бўлимлари ҳамкорлигида республикамиз бўйича янги лавозимга тайинланган 55 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари учун икки кунлик ўқув-семинари ўтказилди.
Машғулотлар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов, Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори, шунингдек, Фатво маркази, Кадрлар билан ишлаш, Ички назорат бўлими мутасаддилари ўз йўналишлари бўйича маъруза қилдилар.
Хусусан, соҳа мутасаддилари томонидан муваффақиятли имом бўлиш омиллари, гўзал қироат ва тажвид қоидалари, шаръий масалаларга тўғри ёндашиш, фаолият самарадорлигини баҳолаш (KPI), қонун-қоидаларга қатъий риоя этиш, меҳнат муносабатлари ҳамда жамоат билан ишлаш кўникмалари юзасидан зарур амалий тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати