Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Сентябр, 2026   |   3 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:42
Қуёш
06:02
Пешин
12:19
Аср
16:44
Шом
18:39
Хуфтон
19:54
Bismillah
14 Сентябр, 2026, 3 Рабиъус сони, 1448

Хожа Бухорий мадрасасига смарт-доскалар ҳадя қилинди

03.12.2025   12179   1 min.
Хожа Бухорий мадрасасига смарт-доскалар ҳадя қилинди

Бугун 3 декабрь куни Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабалари учун ўзгача хурсандчилик билан бошланди. Таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 15 дона смарт-доскалари беғараз ёрдам сифатида тақдим қилинди.

Ҳадяларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом хатиби устоз Раҳматилло Усмонов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходими Аслиддин Раҳматуллаев топширди.

Таълим сифатини янада ошириш, замонавий услуб ва методлардан самарали фойдаланган ҳолда дарс самарадорлигини янада кучайтириш мақсадида ҳадя қилинган бу ўқув жиҳозларидан динимиз равнақи, илм-маърифати йўлида оқилона фойдаланиш борасида тавсиялар бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида юртимиз тинчлиги, осойишталиги ва мазкур ўқув жиҳозларини етказиб беришда амалий ёрдам берганлар, хусусан, муфтий ҳазратларининг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Хожа Бухорий мадрасасига смарт-доскалар ҳадя қилинди Хожа Бухорий мадрасасига смарт-доскалар ҳадя қилинди Хожа Бухорий мадрасасига смарт-доскалар ҳадя қилинди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди

14.09.2026   2042   1 min.
Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом ноиби Баҳодир домла Муҳаммадиев Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигида ўтказилган халқаро конференция доирасидаги «Буюк хизмат – Олий шараф» илмий-амалий кўрик-танловида ғолиб деб топилди.
 

Имом-домламизнинг илмий фаолияти, таълим соҳасидаги ташаббуслари ҳамда фидокорона меҳнатлари юқори баҳоланиб, у киши «Буюк хизмат – Олий шараф» халқаро эсдалик ва шараф нишонлари ҳамда махсус гувоҳнома билан тақдирландилар.


Баҳодир домлани ушбу юксак эътироф билан самимий қутлаймиз!


Аллоҳ таоло домламизнинг илмларини бундан-да зиёда қилсин, динимиз ва эл-юртимиз ривожи йўлидаги ижодий ва илмий фаолиятларига барака берсин! 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди Имом домла халқаро танлов ғолиби бўлди
Ўзбекистон янгиликлари