Юртимизда яна бир масжид қайта барпо этилади, иншааллоҳ. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили Хайрулла домла Абдуллаев янги лойиҳада барпо этиладиган масжиднинг пойдеворига эзгу ният ва хайрли дуолар билан тамал тошини қўйди.
Бунёд этилаётган масжид Хоразм меъморчилик анъаналари асосида замонавий талаблар уйғунлигида қурилади. У 700 га яқин намозхонга мўлжалланган.
Тадбирда Қўшкўпир туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов, туман бош имом-хатиби Мансуржон домла Мансуров, имом-хатиблар, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ва ҳомийлар иштирок этди.
Zamaxshariy.uz
Жорий йилнинг 17 январь куни Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом таълим муассасасида Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ориф домла Амонов, хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчи Ризвон Бахромова ҳамда масъуллар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда талабаларнинг таълим жараёни ва яшаш шароитлари кўздан кечирилиб, уларнинг ижтимоий-маънавий эҳтиёжлари муҳокама қилинди. Шунингдек, талабалар билим ва салоҳиятини янада ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.
Ҳомийлар кўмагида муассасанинг айрим моддий эҳтиёжларини қоплаш бўйича келишувга эришилди. Тадбир талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати