#Хушхабар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламолари томонидан тайёрланган “Закотга оид фатволар” китоби нашрдан чиқди.
Нашрда ҳанафий уламоларининг фиқҳ ва фатво манбаларига таянилган ҳолда закотнинг фарз ва шартлари, кимларга вожиб бўлиши, адо этиш тартиби, кимларга бериш лозимлиги, турли моллардан закот ҳисоб-китоби, фитр садақаси ҳамда закотга оид замонавий масалалар батафсил ёритилган.
Маълумот учун:
- Ҳажми: 222 бет
- Муқоваси: юмшоқ
- Нашриёт: “Matbaachi”
- Нархи: 20 000 сўм
Улгурчи харидорлар учун алоқа:
+998 91 780 66 33
Манзил: Фатво маркази, Тошкент шаҳри (харита орқали)
Fatvo.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан йўлга қўйилган очиқ ва самимий мулоқот тизими фуқаролар мурожаатларини атрофлича ўрганиш ҳамда уларга тезкор ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.
Бугун, 26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, юртдошларимизнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.
Юзма-юз мулоқот жараёнида масжидлар ҳолати ва фаолияти, имом-хатиблар иши, ҳаж ва умра зиёратларини ташкил этиш, оилавий муносабатларни тартибга солиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатишга оид қатор масалалар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Эслатиб ўтамиз, бу каби очиқ мулоқот тадбирлари Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ҳамда юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати