Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Август, 2026   |   23 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:51
Қуёш
05:20
Пешин
12:34
Аср
17:28
Шом
19:39
Хуфтон
21:09
Bismillah
06 Август, 2026, 23 Сафар, 1448
Янгиликлар

Рамазонга тайёргарлик бошланди

19.01.2026   16459   1 min.
Рамазонга тайёргарлик бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан хатми Қуръон тадбирларининг савиясини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Рамазон арафасида қориларни саралаш, уларнинг хатми Қуръон тадбирларига тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида суҳбатлар ташкил қилиш анъанага айланди.

Бугун 19 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлимида Рамазон ойида Республика ҳудудидаги масжидларда хатм қиладиган қориларни суҳбатдан ўтказиш Ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди.

Бўлим бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ва Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Музаффар домла Камолов раислигида ўтган ушбу йиғилишда устоз қорилардан иборат Ҳайъат аъзолари иштирок этдилар. 

Йиғилишда Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўриш, хусусан, масжидлардаги хатми Қуръон тадбирларида  қатнашадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Рамазонга тайёргарлик бошланди Рамазонга тайёргарлик бошланди Рамазонга тайёргарлик бошланди Рамазонга тайёргарлик бошланди Рамазонга тайёргарлик бошланди Рамазонга тайёргарлик бошланди Рамазонга тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Уйга киришда бажариладиган 4 амал

04.08.2026   5127   1 min.
Уйга киришда бажариладиган 4 амал

1. “Бисмиллаҳ” ни айтиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Қачонки киши уйига кирса, киришида ҳам, таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилса, шайтон (шерикларига): «Сизларга ўрин ҳам йўқ, овқат ҳам йўқ», дейди. Агар кирганида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон: «Жойларингизни топдингиз», дейди. Таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон: «Жойингизни ҳам, таомингизни ҳам топдингиз», дейди» (Имом Бухорий ривояти).

2. Кириш дуосини айтиш:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Киши уйига кирганда:

“Аллоҳумма, инний асалука хойрол мавлажи ва хойрол махрожи. Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа ва ъала Аллоҳи Роббинаа таваккалнаа”

“Аллоҳим, Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг номи билан кирдик, Аллоҳнинг номи билан чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккал қилдик, десин ва аҳлига салом берсин» (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Уйдагиларга салом бериш.

Аллоҳ таоло бундай буюради: “Бас, қачонки, уйларга кирсангиз, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтингиз (яъни “Ассалому алайкум” денг!)” (Нур сураси, 61-оят).

4. Оғизни мисвок билан тозалаш.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирганларида биринчи бўлиб мисвок ишлатардилар” (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар