Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448

Битирувчи аёл-қиз талабалар билан очиқ мулоқот

21.01.2026   6845   1 min.
Битирувчи аёл-қиз талабалар билан очиқ мулоқот

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида битирувчи курс аёл-қиз талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Дилфуза Эгамова иштирок этди.


Учрашувда диний соҳадаги ислоҳотлар, битирувчиларни, хусусан аёл-қизларни иш билан таъминлаш, отинойиларнинг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш ҳамда соф эътиқодни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.


Суҳбат якунида талабаларнинг саволларига жавоблар берилди ва битирувчиларнинг келгусидаги фаолияти учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Битирувчи аёл-қиз талабалар билан очиқ мулоқот Битирувчи аёл-қиз талабалар билан очиқ мулоқот Битирувчи аёл-қиз талабалар билан очиқ мулоқот
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

13.09.2026   17419   1 min.
Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

 «Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.

Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.

Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари