1. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда у ён-бу ёнга айланаётганларида қуйидаги зикрни айтар эдилар:
لاَ إله إِلا الله الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا الْعَزِيزُ الْغَفَّارُ.
“Лаа илаҳа иллаллоҳул вааҳидул қаҳҳаару Роббус самавати вал арзи ва маа байнаҳума ал-аъзийз ал-Ғаффор”
“Ягона ва Қаҳҳор бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Робби Азийз ва Ғаффордир”.
2. Кечқурун уйғонилганда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки кечқурун уйғонса:
لا إلَهَ إلاَّ الله وحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ ولَهُ الحَمْدُ، وهُوَ على كلِّ شيءٍ قَدير، الحَمْدُ لله وسُبْحانَ الله ولا إله إلا الله والله أكبر، ولا حَولَ ولا قُوةَ إلا بالله.
“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулла шайин қодийр. Алҳамдулиллаҳ, Субҳаналлоҳ ва Лаа илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар ва Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”
“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиздир. Унинг шериги йўқдир. Моликлик Унга хос. Барча ҳамду сано Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир. Ҳеч қандай ўзгартириш ва куч-қудрат йўқдир, магар Аллоҳ(нинг ёрдами) ила бўлур”, деб айтса, сўнг «Аллоҳим, мени кечиргин» деса, (ёки дуо қилса, дедилар) албатта, ижобат қилинади. Агар таҳорат қилиб, намоз ўқиса, намози қабул қилинади» (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).
3. Қўрқиб уйғонилганда:
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ قَالَ: إِذَا فَزِعَ أَحَدُكُمْ فِي النَّوْمِ، فَلْيَقُلْ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ غَضَبِهِ وَعِقَابِهِ، وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ. فَإِنَّهَا لَنْ تَضُرَّهُ.
Амр ибн Шуайб розияллоҳу анҳудан нақл қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бирортангиз уйқуда қўрқса:
“Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийн ва ай-яҳзурун”
“Аллоҳнинг мукаммал калималари ила Унинг ғазаби ва жазоси, бандаларининг ёмонликлари, шайтонларнинг васваслари ва уларни менинг олдимга келишларидан паноҳ тилайман”, десин (Имом Термизий ривояти).
4. Ёмон туш кўрганда:
وعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ ، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ يَقُولُ: إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ رُؤْيَا يُحِبُّهَا فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ اللَّهِ، فَلْيَحْمَدِ اللَّهَ عَلَيْهَا وَلْيُحَدِّثْ بِهَا، وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ، فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَلْيَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا وَلاَ يَذْكُرْهَا ِلأَحَدٍ، فَإِنَّهَا لاَ تَضُرُّهُ. صحيح البخاري،
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз ўзига ёқадиган туш кўрса, уни Аллоҳ таоло сизга марҳамат қилган бўлиб, бунинг учун дарҳол Раббингизга ҳамду сано айтсин ва кўрган тушини(яхши одамларга) айтсин. Агар кўнгли хушламайдиган тушни кўрса, демак, у шайтон тарафидан бўлиб, унинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ тиласин:
“Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ва уни ҳеч кимга айтиб бермасин. Шунда кўрган ёмон туши унга зарар келтира олмайди!” дедилар (Имом Бухорий ривояти).
وعَنْ جَابِرٍ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ ، أَنَّهُ قَالَ: إِذَا رَأَى أَحَدُكُمُ الرُّؤْيَا يَكْرَهُهَا، فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ ثَلاَثًا، وَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ ثَلاَثًا، وَلْيَتَحَوَّلْ عَنْ جَنْبِهِ الَّذِي كَانَ عَلَيْهِ. صحيح مسلم،
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз ўзи ёқтирмайдиган туш кўрса, чап тарафига уч марта туфласин ва шайтондан Аллоҳ таолодан паноҳ тиласин ҳамда бошқа тарафга ўгирилиб олсин”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).
Уйқуда ёмон туш кўрганда нима қилиш керак экани юқоридаги ҳадисларда баён қилинди. Лекин уларнинг энг афзали Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллама айтганларидек: “Бирортангиз ёқтирмайдиган туш кўрса туриб намоз ўқисин ва тушини ҳеч имга айтмасин”.
Даврон НУРМУҲАММАД
Бугун, 14 сентябрь куни Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ўз ишини бошлади.
Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров ҳамда бошқа қардош ва хорижий давлатлар уламоларидан иборат нуфузли делегациялар иштирок этмоқда.
Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган муфтийлар ўз маърузаларида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар:
– Кенгаш қошидаги Фатво ҳайъати фаолиятини ривожлантириш, уммат учун зарур қўшма фатволар ишлаб чиқиш ва замонавий масалаларга шаръий ечим топиш;
– диний таълим муассасаларида устоз ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-услубий лойиҳаларни амалга ошириш;
– экстремизм, терроризм, такфирчилик, исломофобия ва мазҳаблараро низо қўзғаш каби таҳдидларга қарши якдил маърифий курашни кучайтириш.
Шунингдек, Уламолар диний-маърифий соҳадаги ана шундай ҳамкорлик бутун Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Анжуман давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати