Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448

Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди

02.02.2026   22235   1 min.

#Сайёр_йиғилиш

Бугун, 2026 йил 2 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди мажлислар залида навбатдаги маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.

Йиғилишда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги мутасаддилари,  шаҳримиз уламолари  шунингдек  туманлар бош имомлари, отинойилар, «Ҳаж 2025» зиёратчилари ва мҳаллалар раислари иштирок этди.

Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди. 

Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб юздан зиёд  оилага, отинойилар 4 тоифага мансуб ўнга яқин оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди. 

Ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаролар билан суҳбатлашилиб, уларнинг тушунчалари тўғриланди.

Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди.

Тадбирда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан ҳам суҳбатлашилиб, уларга соғлик катта неъмат экани тушунтирилди.

Диний соҳа ходимларининг «Ҳаж 2025» зиёратчилари билан бирга маҳаллаларга, оилаларга кириб бораётганидан аҳоли жуда мамнун. 

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди Юздан зиёд хонадонга кирилиб, зарур кўмаклар берилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

13.09.2026   13006   1 min.
Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

 «Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.

Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.

Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари