Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Март, 2026   |   4 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:01
Қуёш
06:20
Пешин
12:34
Аср
16:50
Шом
18:43
Хуфтон
19:56
Bismillah
24 Март, 2026, 4 Шаввол, 1447
Мақолалар

Саратон касаллигига шифо бўлган дуо

04.02.2026   5537   3 min.
Саратон касаллигига шифо бўлган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Усмон ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир кўзи ожиз (кўр) киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, “Менга шифо беришини сўраб, Аллоҳга дуо қилинг” деди. Шунда Росулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар хоҳласанг дуо қиламан ва агар хоҳласанг сабр қилгин ва мана шу сен учун яхшисидир”, дедилар.  Кўзи ожиз киши эса “Дуо қила қолинг” деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга таҳорат олишликни ва таҳоратини гўзал қилишлигини сўнгра ушбу дуо билан дуо қилишликни буюрдилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ، وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ لِتُقْضَى لِيَ اللَّهُمَّ فَشَفِّعْهُ فِيَّ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука ва атаважжаҳу илайка бинабиййик Муҳаммад Набиййир-Роҳмаҳ, инний таважжаҳту бика илаа Роббий фий ҳаажатий ҳаазиҳи литуқзоо лия, Аллоҳумма фашаффиъҳу фийя.

Маъноси: Аллоҳим Сендан сўрайман ва Пайғамбаринг, оламларга раҳмат Пайғамбар бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Сенга юзланаман. Ё Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ мени бу ҳожатимни бажо келтириши учун мен Сиз билан ушбу ҳожатим борасида Роббимга юзландим. Аллоҳим У (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мен борамдаги шафоатларини қабул этгин (Имом Термизий ривояти 3578-ҳадис).

 

Ушбу ҳадис бошқа муҳаддислар томонидан ҳам ривоят қилинган бўИиб, уни саҳиҳ дейишган. Хусусан Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ муснадида ушбу ҳадисни келтириб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратдан сўнг икки ракат намоз ўқишга ҳам буюрганларини ривоят қилган.

Имом Насоий роҳимаҳуллоҳ эса бу ҳадиснинг охирида “Бу дуодан сўнг Аллоҳ таоло унинг кўзини очди” деб айтган ва Имом Ибн Можа ва ибн Хузайма раҳимаҳумаллоҳ ҳам “У кўришни бошлади” деб зиёда қилишган.

Бу дунёда бирор-бир касаллик йўқ-ки, уни давоси бўлмаса, дардни яратган Зот шифосини ҳам Ўзи хоҳлаган кишисига ато этади. Аммо Аллоҳ таоло хоҳламаса на тиббиёт ва на даво дардга ёрдам бера олмайди.

Бу ҳадис борасида устозларимиздан эшитган, биз яшаётган асрда содир бўлган бир воқеа хулосасини келтириб ўтамиз: “Жума куни ушбу ҳадисни хутбада инсонларга айтдим, намоздан кейин бир киши ушбу дуони ёзиб беришимни илтимос қилди. Ёзиб бердим. Бир неча кунлардан кейин олдимга йиғлаб келиб, унда ўлимга олиб борадиган саратон касаллиги борлигини ва ушбу дуони ўқиб, Аллоҳдан шифо сўраганини ва бир куни бош мийя қисмини апаратга туширганда унда ҳеч қандай касаллик йўқлигини ва бундан докторлар жуда ажабланганини айтиб берди. Аллоҳ нақадар буюк ва раҳмли Зот!”.


Мираббос ЁРОВ,
Тошкент Ислом институти битирувчиси.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Шавволдаги 6 кунлик рўза рамазон қазосидан ўтадими?

01.04.2025   6708   1 min.
Шавволдаги 6 кунлик рўза рамазон қазосидан ўтадими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар