Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Май, 2026   |   15 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:49
Қуёш
05:18
Пешин
12:25
Аср
17:17
Шом
19:26
Хуфтон
20:49
Bismillah
03 Май, 2026, 15 Зулқаъда, 1447
Янгиликлар

Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда

04.02.2026   20872   2 min.
Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда

#xabar #KPI #imom_xatib #faoliyat 

Бугунги кунда диний соҳа ходимлари фаолиятида самарадорликни ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек, ўз касбига бўлган садоқат ва фидоийликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва уларнинг ноиблари масъулиятини янада ошириш, фаолиятини таҳлилий асосда баҳолаш, меҳнатларини муносиб рағбатлантириш ҳамда заруратга кўра лавозим бўйича қарорлар қабул қилиш мақсадида KPI тизими жорий этилмоқда.


Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар туман ҳамда шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида ўтказилаётган семинар-тренингларда мазкур тизимдан фойдаланиш тартиби атрофлича тушунтирилмоқда. Ушбу тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Музаффар домла Камолов томонидан KPI тизимининг афзалликлари, шунингдек, меҳнат фаолиятига оид маълумотларни тизимга киритиш амалиёти батафсил ёритиб берилмоқда.


Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, KPI (Key Performance Indicator) — ташкилот ёки ходим фаолияти самарадорлигини баҳолашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар тизими ҳисобланади. У шахс ёки муассасанинг белгиланган мақсадларга қай даражада эришганини аниқ кўриш имконини беради ҳамда жаҳон амалиётида турли соҳаларда самарали бошқарув мезони сифатида қўлланилади. Мазкур тизим вазифалар ижросини аниқ кўрсаткичлар асосида баҳолаш, масъулиятни ошириш ва фаолиятдаги камчиликларни ўз вақтида аниқлашга хизмат қилади. Бу эса диний-маърифий ишлар, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини янада самарали ташкил этиш имконини яратади.


KPI тизимининг жорий этилиши диний соҳада самарадорлик ва натижадорликни ошириш, жумладан, имом-хатибларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини янада кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда Имом-хатиблар фаолиятини баҳолаш учун KPI тизими жорий этилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Шукр, сано ва дуони жамлаган оят

30.04.2026   7947   1 min.
Шукр, сано ва дуони жамлаган оят

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

﴿ربِّ إني لما أنزلت إليَّ من خير فقيرٌ﴾

Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожманосос сураси, 24-оят).

Ибн Ошур раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Ушбу жумла ўз ичига ҳам шукрни, ҳам санони, ҳам дуони қамраб олгандир. Аллоҳ таоло бу (дуо) сабабли Мусо алайҳиссаломга жуфти ҳалол, бошпана ва иш (ризқ) ато этди.

Банда билан Парвардигори ўртасидаги энг яқин (қисқа) йўл – У Зотга муҳтожлигини изҳор қилишдир.

Ифтиқор (الافتقار) бу – фақат моддий камбағаллик эмас, балки маънавий жиҳатдан Аллоҳнинг лутфисиз ҳеч ким эканини ҳис қилиш, ҳар бир сонияда Унинг ёрдамига интизор бўлиш демакдир.

 

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ