Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Апрел, 2026   |   25 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:28
Аср
17:05
Шом
19:06
Хуфтон
20:22
Bismillah
14 Апрел, 2026, 25 Шаввол, 1447

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси!

11.02.2026   17683   2 min.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси!

#xabar #musobaqa #final
Узоқ кутилган финал ўйини бўлиб ўтди. “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси якуний учрашувида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Қашқадарё вакиллиги жамоалари ўзаро беллашди. Икки жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол сезилиб турди. 


Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб борди. 


Муросасиз кечган ўйинни спорт шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Унда Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси 2:0 ҳисобида устун келишди. Шундай қилиб, мусобақа якунига кўра:  

1-ўрин: Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси. 
2-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси. 
3-ўрин: Навоий вилояти вакиллиги жамоасига насиб этди.


Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов ва бир қатор мутасаддилар бош кубокни финал ўйини ғолиби Қашқадарё вилояти жамоасига тантанали тарзда топширдилар.


Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук тақдим этилди. 


Қорақалпоғистон жамоасига эса иккинчи ўрин медали ва замонавий телевизор, Навоий жамоасига учинчи ўрин медали ва планшет топширилди. 


Шунингдек, спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича ўтказилган "Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги" мусобақаларининг энг яхши уйинчиси номинацияси ғолиби деб Наманган вилояти вакиллиги жамоаси таркибида ўйнаган Мухторжон домла Юнусов топилди. Унга диплом ва умра йўлланмаси тақдим этилди. 


Аллоҳ таоло ғолиб жамоаларга мукофотларни муборак айласин, дўстлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилувчи бундай мусобақалар давомли бўлсин!


Фотолавҳалар (https://t.me/muslimuzportal/44480?single)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси!
Бошқа мақолалар
Мақолалар

"Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн"ни нима деб тафсир қилдинг?

03.12.2025   8964   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллома Қози Байзовий раҳимаҳуллоҳ ҳақида қизиқ ривоят бор:
"Байзовий ўзининг "Анворут танзил ва асрорут таъвил" номли тафсирини ёзиб битиргач, уни султонга кўрсатиш учун Бағдодга йўл олди. Мақсади султондан тирикчилик ва замон ташвишларига асқотадиган бирор нарса олиш эди.
Йўлда бир қишлоқда тўхтади. Шайхлардан бирининг уйида меҳмон бўлди. Шайх уни меҳмон қилди. Зиёфатдан сўнг шайх ундан сўради:
- Қаерга кетаяпсан?
- Бағдодга!
- Нега?
- Мен бир тафсир ёздим. Кўп меҳнат қилдим. Қизларим бор. Уларнинг бўйи етиб қолган. Уларни турмушга беришим керак!
   Шайх сўради:
- "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн"ни нима деб тафсир қилдинг?
- Биз бу оятни "Сендан Ўзгага ибодат қилмаймиз, Сендан Ўзгадан ёрдам сўрамаймиз" деб тафсир қилдик!
- Нега унақада ўзгадан ёрдам сўрагани бораяпсан?!

Шайхнинг гапи Байзовийга таъсир қилди. Бағдодга бормади. Орқасига қайтди.
Айтишларича, унинг тафсирига ана шундан сўнг қабулият берилди. Тириклигида ҳам, вафот этганидан кейин ҳам олимлар унга мурожаат қилишди ва қилишаяпти.
Унинг тафсирига уч мингдан ортиқ тафсир, ҳошия ва таълиқлар битилди. Жуда кўп инсон ундан фойда олди ва олмоқда!

"Ар-риҳлатул Айёшийя" асаридан Абдулазим АКРОМ  

Мақолалар