Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Апрел, 2026   |   26 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:21
Қуёш
05:44
Пешин
12:28
Аср
17:06
Шом
19:07
Хуфтон
20:24
Bismillah
15 Апрел, 2026, 26 Шаввол, 1447

Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда

11.02.2026   20168   1 min.
Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан ташкил этилаётган доимий қабуллар аҳолининг диний-маърифий ва ижтимоий масалаларини ҳал этишда муҳим кўприк бўлиб хизмат қилмоқда.
 

Бугун, 11 февраль куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида масжидлар ободлиги, оилавий муносабатлар ва ижтимоий кўмак сўровлари атрофлича кўриб чиқилди.


Қабулда фуқароларга шаръий масалалар бўйича зарур тавсиялар берилиб, моддий ёрдамга муҳтож кишиларга белгиланган тартибда амалий кўмак кўрсатилди. 


Эслатиб ўтамиз, бу каби фуқаролар қабуллари юртимизнинг барча ҳудудларида — ҳар ҳафтанинг чоршанба куни имом-хатиблар томонидан мунтазам равишда амалга оширилмоқда. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда Халқ билан мулоқот: ҳар бир мурожаат эътиборда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хатайда "Бухоро" масжиди фойдаланишга топширилди

14.04.2026   4791   1 min.
Хатайда

Туркиянинг Хатай вилоятида Ўзбекистон томони иштирокида қурилган янги масжид фойдаланишга топширилди.

Масжидга Туркиянинг мураккаб даврларидан бирида ўзбек халқи кўрсатган беғараз ёрдами ва бирдамлиги учун миннатдорлик рамзи сифатида “Бухоро” номи берилди.

Ибодат маскани 3200 га яқин хонадонни ўз ичига олган йирик турар-жой массивининг марказида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини ўз ичига сиғдира олади. Бино замонавий архитектура, қулай шароитлар ва эстетик дизайни билан ажралиб туради.

Очилиш маросимида иштирокчилар томонидан мазкур лойиҳа икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва гуманитар ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши таъкидланди.

Б.Худойбердиев, ЎзА

Янгиликлар