Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Феврал, 2026   |   25 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:21
Пешин
12:42
Аср
16:12
Шом
17:58
Хуфтон
19:11
Bismillah
13 Феврал, 2026, 25 Шаъбон, 1447
Мақолалар

Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман

12.02.2026   1284   1 min.
Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: دَعَوَاتُ الْمَكْرُوبِ: اللَّهُمَّ رَحْمَتَكَ أَرْجُو فَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ وَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мушкули борнинг дуоси «Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўзимга ташлаб қўймагин. Менинг барча ишларимни Ўзинг ўнглагин. Сендан ўзга илоҳ йўқдир", дедилар (Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар).

Шарҳ: Бошига мушкул тушган кишилар ушбу дуони ихлос билан ўқиб турсалар, Аллоҳ таоло уларга кушойиш бериши бор.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Гуллар

12.02.2026   6345   1 min.
Гуллар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Биринчи гул: Хушбўй гуллари ва мевали шохлари бор хурмо дарахти каби бўлинг.

Иккинчи гул: Инсонларнинг айбларини ошкор қилиш ва уларни тўплашга вақтингиз бўлмасин.

Учинчи гул: Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса кимдан қўрқасиз? Агар У зот сизга қарши бўлса кимдан умид қиласиз?

Тўртинчи гул: Ҳасад инсон танасини емиради, рашкнинг кўпайиши эса тўхтатиб бўлмас олов кабидир.

Бешинчи гул: Бугун тайёрланинг, захира йиғинг. Чунки эртанги кун сизнинг мулкингиз эмас.

Олтинчи гул: Жанжал ва бекорчиликлардан узоқлашинг.

Еттинчи гул: Хулқингиз ила чиройли боғу бўстонлардан ҳам гўзал бўлинг.

Саккизинчи гул: Яхшиликни ёйинг, шунда сиз у ила инсонларнинг энг бахтлисига айланасиз.

Тўққизинчи гул: Инсонларни уларни яратган Зотга, ҳасадни ўлимга қолдиринг ва душманларингизни унутинг.

Ўнинчи гул: Ҳаром ишларнинг лаззатидан кейин надомат, ҳасрат ва азоб келишини унутманг.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан