Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Ноябр, 2026   |   29 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:43
Қуёш
07:04
Пешин
12:12
Аср
15:28
Шом
17:12
Хуфтон
18:28
Bismillah
09 Ноябр, 2026, 29 Жумадул аввал, 1448

Гуллар

12.02.2026   24673   1 min.
Гуллар

Биринчи гул: Хушбўй гуллари ва мевали шохлари бор хурмо дарахти каби бўлинг.

Иккинчи гул: Инсонларнинг айбларини ошкор қилиш ва уларни тўплашга вақтингиз бўлмасин.

Учинчи гул: Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса кимдан қўрқасиз? Агар У зот сизга қарши бўлса кимдан умид қиласиз?

Тўртинчи гул: Ҳасад инсон танасини емиради, рашкнинг кўпайиши эса тўхтатиб бўлмас олов кабидир.

Бешинчи гул: Бугун тайёрланинг, захира йиғинг. Чунки эртанги кун сизнинг мулкингиз эмас.

Олтинчи гул: Жанжал ва бекорчиликлардан узоқлашинг.

Еттинчи гул: Хулқингиз ила чиройли боғу бўстонлардан ҳам гўзал бўлинг.

Саккизинчи гул: Яхшиликни ёйинг, шунда сиз у ила инсонларнинг энг бахтлисига айланасиз.

Тўққизинчи гул: Инсонларни уларни яратган Зотга, ҳасадни ўлимга қолдиринг ва душманларингизни унутинг.

Ўнинчи гул: Ҳаром ишларнинг лаззатидан кейин надомат, ҳасрат ва азоб келишини унутманг.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Бошқа мақолалар

Учқўрғон туманида икки масжид таҳоратхонаси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

05.11.2026   38549   1 min.
Учқўрғон туманида икки масжид таҳоратхонаси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 майдаги ПҚ–196-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ҳудудидаги масжидлар таҳоратхоналарини таъмирлаш, қайта таъмирлаш ҳамда зарур ҳолларда янгидан барпо этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур қарорга мувофиқ, вилоятимиздаги жами 42 та таҳоратхонада қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Ана шундай хайрли ишлар доирасида Учқўрғон туманидаги “Ҳошимхон қори” ва “Шархончек” жоме масжидларининг таҳоратхоналари қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Амалга оширилган ишлар натижасида таҳоратхоналарда намозхонлар учун зарур қулайликлар яратилди.

Ушбу каби эзгу ишларнинг амалга оширилиши, масжидлар ободлиги ва намозхонлар учун муносиб шароитлар яратилишига қаратилаётган эътибор учун халқимиз муҳтарам Президентимиздан миннатдор.

Таҳоратхоналарни фойдаланишга топшириш жараёнида Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов иштирок этдилар.

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларга ҳисса қўшган барча инсонлардан рози бўлсин! Масжидларимиз обод, ибодатларимиз мақбул бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллиги матбуот хизмати