Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448

Сурхон отинойилари учун семинар ўтказилди

19.02.2026   25641   1 min.
Сурхон отинойилари учун семинар ўтказилди

#xabarlar

Жорий йилнинг 16 февраль куни Сурхондарё вилояти отинойилари учун "Юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни" мавзусида семинар ўтказилди. Уни Сурхондарё‌ вилояти бош отинойииси Х. Косимова  очиб берди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи Д.Эгамова ва мазкур бўлим етакчи мутахассиси М.Абубакировалар маъруза қилдилар.

 

Семинарда отинойиларнинг жамиятдаги ўрни ва масъулияти, отинойининг одоб-ахлоқ қоидалари, малака талаблари, маъруза қилиш меъёрлари мавзуларида суҳбат бўлди.

 

Шунингдек, маърака ва маросимларда бидъатларга йўл қўймаслик, исроф ва дабдабадан тийилиш, динимизнинг соф таълимотларига амал қилиш ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

 

Ёш авлодни турли ёт ғоялардан асраш, уларни тўғри йўлга бошлашда отинойиларнинг ибратли сўзи ва амали муҳим эканлиги қайд этилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакилининг Хотин кизлар масалалари бўйича ўринбосарнинг ё‌рдамчиси Ҳасанова Мафтуна Холматжоновна 2025 йилдаги фидокорона меҳнати ва  диний-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда қўшган ҳиссаси учун "ЭНГ ФИДОКОР ХОДИМ" мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.

Шунингдек, бош отинойининг фаолиятидаги ҳужжатлар юритилиши ўрганилди ва зарур тавсиялар берилди.

Mumina.uz

Сурхон отинойилари учун семинар ўтказилди Сурхон отинойилари учун семинар ўтказилди Сурхон отинойилари учун семинар ўтказилди Сурхон отинойилари учун семинар ўтказилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда

28.08.2026   5630   1 min.
Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қолдирган бой илмий мероси нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг турли нуқталарида, хусусан, Ислом оламининг табаррук маскани бўлмиш Масжиди Набавий кутубхонасида ҳам сақланиб келяпти.

2017 йилда шайх ҳазратларининг бир қатор китоблари илк бор Масжиди Набавий кутубхонасига тақдим этилган эди. Шундан буён зиёратга борган ҳамюртларимиз ушбу кутубхонадан ҳазратнинг асарларини ўз она тилимизда мутолаа қилиш имкониятига эга бўлиб келишяпти.

Масжиди Набавий кутубхонаси масжиднинг 10-эшиги ёнида жойлашган. Кутубхонада 170 000 дан ортиқ китоб сақланади. Асосий адабиётлар араб тилида бўлсада, 20 дан ортиқ хорижий тиллардаги диний манбалар ҳам жамланган. Кутубхонадан бир вақтнинг ўзида 300 дан ортиқ китобхон фойдаланиши мумкин.

Кутубхонада хорижий тиллардаги адабиётлар учун алоҳида хона ажратилган. У ерда инглиз, рус, француз каби жаҳон тиллари қаторида ўзбек тили бўлими ҳам бор. Ушбу бўлимда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб 50 дан ортиқ асар бор. Жумладан:

– «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи;
– «Тафсири Ҳилол»;
– «Кифоя»;
– «Руҳий тарбия»;
– «Зикр аҳлидан сўранг»;
– «Одоблар хазинаси»;
– «Хислатли ҳикматлар шарҳи»;
– «Бахтиёр оила» ва бошқалар.

@islomuz

Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда Шайх ҳазратларининг китоблари Масжиди Набавийда
Ўзбекистон янгиликлари