Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Март, 2026   |   29 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:10
Қуёш
06:29
Пешин
12:36
Аср
16:46
Шом
18:38
Хуфтон
19:50
Bismillah
19 Март, 2026, 29 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Меҳр улашган Рамазон: эҳтиёжмандларга амалий ғамхўрлик

22.02.2026   16297   1 min.
Меҳр улашган Рамазон: эҳтиёжмандларга амалий ғамхўрлик

Рамазон ойи инсонлар қалбида меҳр-оқибат, саховат ва бағрикенглик туйғуларини янада мустаҳкамлайдиган айни палладир.


Бу муқаддас ойда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш ва жамиятда ўзаро ғамхўрлик муҳитини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Рамазон ойи муносабати билан мамлакатимизда муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам ажратилмоқда. Тегишли тартибга мувофиқ, эҳтиёжманд фуқароларга 1 миллион ва 500 минг сўм миқдорида молиявий кўмак тақдим этилмоқда.
 

Мазкур ташаббус нафақат моддий ёрдам, балки давлатнинг аҳолига бўлган эътибори, ғамхўрлиги ва ижтимоий масъулиятининг амалий ифодасидир. Айниқса, муқаддас ойда бундай кўмакнинг етказилиши ҳудудлардаги кўплаб оилалар учун катта маънавий қўллаб-қувватлаш бўлмоқда.


Жумладан, Наманган вилоятида ҳам 68 мингдан ортиқ оилага бир марталик моддий ёрдам етказилиши режалаштирилган. 
 

Жойларда бу жараён изчил ва манзилли тарзда амалга оширилиб, ёрдам ҳақиқатан эҳтиёжманд аҳоли қатламини қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Бундай ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари жамиятда ўзаро меҳр-мурувват муҳитини мустаҳкамлаб, инсон қадри ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг амалий натижасини намоён этмоқда. Рамазон ойида эзгулик ва саховат ҳар бир хонадонга кириб бораётгани эса бу ишлар самарасининг яққол ифодасидир. 
 

Бундай савобли амаллар республиканинг барча туманларида давом эттирилади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Меҳр улашган Рамазон: эҳтиёжмандларга амалий ғамхўрлик
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳайитга ўтар кечани ибодат билан ўтказинг

19.03.2026   2189   1 min.
Ҳайитга ўтар кечани ибодат билан ўтказинг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас", дедилар (Ибн Можа ва Тобароний ривояти).

Рамазон ҳайитига ўтар кечанинг бутунлай ёки бир қисмини, хусусан кечасининг учинчи қисмини Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан бедор ўтказиш кўплаб яхшиликларга, улкан савобларга сабаб бўлади. 
 

Мақолалар