Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Апрел, 2026   |   11 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:24
Пешин
12:25
Аср
17:15
Шом
19:22
Хуфтон
20:43
Bismillah
29 Апрел, 2026, 11 Зулқаъда, 1447

Тонгги ва кечки дуо

30.03.2026   9368   1 min.
Тонгги ва кечки дуо

وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ   يُعَلِّمُ بَعْضَ بَنَاتِهِ فَيَقُولُ: قُولِي حِينَ تُصْبِحِينَ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا، فَإِنَّهُ مَنْ قَالَهُنَّ حِينَ يُصْبِحُ حُفِظَ حَتَّى يُمْسِيَ، وَمَنْ قَالَهُنَّ حِينَ يُمْسِي حُفِظَ حَتَّى يُصْبِحَ.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қизларига «Тонг оттирганингда "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, лаа қуввата иллаа биллаҳи, маа шаа Аллоҳу кана ва маа лам яшаъ лам якун. Аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шайъин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳота бикулли шайъин илман»ни айтгин", деб ўргатар эдилар ва: "Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳимоя қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳимоя қилинади", дер эдилар».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир».

Тонг чоғи ва кеч кирганда ўқиладиган дуолар сирасига бу ривоятда келган дуо ҳам қўшиб қўйилса, яхши бўлади.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобининг 35-жузи

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Намозни ўз вақтида адо этувчиларга 9 мукофот

28.04.2026   4599   1 min.
Намозни ўз вақтида адо этувчиларга 9 мукофот

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, уни мунтазам (давомли) ўқиса, Аллоҳ таоло уни тўққизта каромат (иззат-икром) билан мукофотлайди:

Биринчиси:
Аллоҳ уни яхши кўради.

Иккинчиси: Бадани соғлом бўлади.

Учинчиси: Фаришталар уни қўриқлайдилар.

Тўртинчиси: Хонадонига барака тушади.

Бешинчиси: Юзида солиҳларнинг белгиси (нури) намоён бўлади.

Олтинчиси: Аллоҳ унинг қалбини мулойим қилиб қўяди.

Еттинчиси: Сирот кўпригидан чақмоқ каби тез ўтиб кетади.

Саккизинчиси: Аллоҳ уни дўзахдан қутқаради.

Тўққизинчиси: Аллоҳ уни хавф-хатар ва ғам-ғусса кўрмайдиган зотлар билан (жаннатда) қўшни қилади".

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар