Ҳеч шак-шуҳбасиз, ҳар қандай ёш бола хато қилади. Баъзан нотўғри иш қилади. Ахир у бола-ку. Аммо кўпчилигимиз болаларнинг хатосини қабул қила олмаймиз. Фарзандимиз ёки бошқаларнинг фарзандининг хатоларидан қаттиқ ғазабланамиз. Баъзилар ҳатто фарзандини калтаклайди, уради. Аммо, унутмангки! Аллоҳ тоало ёш болаларни ҳисоб-китоб қилмайди.
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо дарахтига тош отаётган болаларнинг олдидан ўтиб қолдилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Болаларим, дарахтга тош отманг! Чунки бу билан дарахтга ҳам, одамларга ҳам зиён етказасиз. Лекин ерга тушган хурмоларни териб, енг. Аллоҳ сизнинг қорнингизни тўйдирсин", дедилар.
Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқни ўргатдилар, ёмонликдан қайтардилар ва уларнинг ҳақига дуо қилдилар.
Даврон НУРМУҲАММАД
Юртимиздаги жоме масжидларда 2026 йил 27 май чоршанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
Андижон 05:05
Наманган 05:05
Фарғона 05:05
Тошкент ш. 05:10
Тошкент в. 05:10
Сирдарё 05:20
Жиззах 05:20
Самарқанд 05:30
Сурхондарё 05:30
Қашқадарё 05:35
Навоий 05:35
Бухоро 05:35
Хоразм 05:50
Қорақалпоғистон Рес. 05:55
Юқорида кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати