Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2026   |   21 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2026, 21 Зулҳижжа, 1447
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Миср: Идоралараро ишчи гуруҳнинг 1-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

09.04.2026   10438   1 min.
Ўзбекистон ва Миср: Идоралараро ишчи гуруҳнинг 1-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

#xabar #hamkorlik 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, шунингдек, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Миср Араб Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. 


Дастлаб Музаффар Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари, бош имом ўринбосари ва Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний билан учрашув ўтказди. Унда “Ал-Азҳар” мажмуаси раиси ва “Ал-Азҳар” битирувчилари бутунжаҳон ташкилоти кенгаши раиси ўринбосари доктор Салама Довуд, Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад ал-Жундий ва бир қатор давлат арбоблари ҳамда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди. 


Учрашувда икки давлат ўртасидаги илмий тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Музаффар Камилов ад-Дувайний билан ўзбекистонлик талабаларни Ал-Азҳарга қабул қилишни осонлаштириш мақсадида таълим, тарғибот ва ўқитиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий дастурларни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги таълим сертификатига тенглаштирилиши соҳаларида  ҳамкорликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилди. 


Шунингдек, Имом Мотуридий илмий меросини биргаликда тадқиқ этиш, экстремизмга қарши курашда ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда илмий анжуманлар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.  


Музокаралар якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг хулосалари соҳа мутасаддиларига тақдим этиши белгиланди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Миср: Идоралараро ишчи гуруҳнинг 1-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистон ва Миср: Идоралараро ишчи гуруҳнинг 1-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистон ва Миср: Идоралараро ишчи гуруҳнинг 1-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистон ва Миср: Идоралараро ишчи гуруҳнинг 1-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистон ва Миср: Идоралараро ишчи гуруҳнинг 1-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистон ва Миср: Идоралараро ишчи гуруҳнинг 1-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистон ва Миср: Идоралараро ишчи гуруҳнинг 1-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Навоий имомларининг сайёр семинари Карманада ўтказилди

08.06.2026   303   1 min.

Тадбир доирасида Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев тумандаги «Қосим Шайх» жоме масжидида диний соҳа ходимлари билан йиғилиш ўтказди. Унда ҳудудда фаолият олиб бораётган отинойиларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, улар томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди ҳамда галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди. 


Сайёр семинар доирасида вилоят отинойилари ўзларига бириктирилган маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва кўмакка эҳтиёжманд оилалар хонадонларига кирди. Суҳбатлар давомида фуқароларнинг кўнгли кўтарилиб, диний-маърифий мавзуларда насиҳатлар қилинди ва юрт тинчлиги, хонадонлар осойишталигини сўраб дуолар қилинди.


Хайрия тадбири давомида отинойилар томонидан жами 10 та хонадон эгаларига маънавий қўллаб-қувватлов билан бир қаторда, зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат моддий эҳсонлар ҳам топширилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Навоий имомларининг сайёр семинари Карманада ўтказилди Навоий имомларининг сайёр семинари Карманада ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари