Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июн, 2026   |   2 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:39
Bismillah
17 Июн, 2026, 2 Муҳаррам, 1448

Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди

20.04.2026   15665   1 min.
Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан имом-хатиблар ва имом ноиблари учун тажвид дарслари йўлга қўйилган.

6-20 апрель кунлари Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида қироат дарсларининг навбатдаги амалий машғулотлари бўлиб ўтди.

Қуръон ва тажвидни ўргатиш ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу дарсларда Абдуллоҳ қори Ҳайдаров (Бухоро вилоятида), Абдусамад қори Мамасолиев (Хоразм вилоятида) ва Абдулбосит қори Эшқобилов (Тошкент вилоятида) амалий машғулотлар ўтказишди.

Бундай ўқувлар режа асосида давом этмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди Имом-хатиб ва имом ноиблар учун навбатдаги қироат дарслари бўлиб ўтди
Бошқа мақолалар

Ахборот 24 | "Ҳаж-2026": Саудия Арабистонидан кузатилган ҳожиларимиз юртимизда кутиб олинмоқда

13.06.2026   4393   1 min.


Тошкент шаҳри ва Жиззах вилояти ҳожиларини кутиб олиш тадбирлари мазкур лавҳада