Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2026   |   7 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:48
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2026, 7 Зулҳижжа, 1447

Қурбонлик ҳайвонларини масхара ва мазах қилишдан эҳтиёт бўлинг!

04.05.2026   15465   3 min.
Қурбонлик ҳайвонларини масхара ва мазах қилишдан эҳтиёт бўлинг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қурбон ҳайити яқинлашгани сари ижтимоий тармоқларда қурбонлик қилинадиган ҳайвонларни масхара қилиш, устидан кулиш, уларни инсонлар каби “гапиртириш”, сўйилиши олдидан қўрқувини мазах қилишни акс эттирган турли ҳажвий видео, расм, гиф, мем ва бошқа турдаги тасвирлар кўпаяди.

Динимизда қурбонлик қилинадиган ҳайвонларни масхара қилиш “шаръан ҳаром ва гуноҳ амал” саналади. Бунинг бир нечта асосий сабаблари бор:

1. Жонлиқларни мазах қилиш – Аллоҳнинг шиорларини улуғлашга зид амал.

Қурбонлик – бу шунчаки жонлиқни сўйиш эмас, балки Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган улуғ ибодат ва диннинг шиоридир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас, албатта, бу, қалбларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32-оят).

Демак, қурбонлик ҳайвонлари устидан мазах қилиш – қалбдаги тақвонинг заифлигидан далолат беради.

 

Бошқа оятда: “Биз туяларни сизлар учун Аллоҳнинг шиорларидан қилдик...” дейилади (Ҳаж сураси, 36-оят).

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ ва бошқа бир қанча муфассирлар “Оятдаги “шиор” сўзи – инсонни Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган ҳар қандай ибодатни англатади” дейдилар.

Демак, қурбонликка аталган жонлиқни масхара қилиш – бевосита Аллоҳ буюрган ибодатни масхара қилиш, Аллоҳнинг шиорларини пастга уриш билан баробардир.

 

2. Ибодат билан ҳазиллашишнинг хатари

Диний амаллар, хусусан қурбон ҳайити каби муқаддас кунларда бажариладиган қурбонлик ибодати ҳазил-мазах мавзуси бўлмаслиги лозим. Агар инсон қурбонликни ёки шариатнинг бирор амалини қасддан камситиб, масхара қилса, бу унинг иймонига путур етказади. Ҳатто “шунчаки ҳазил” деб қилинаётган бўлса ҳам, бу иш гуноҳ ва ибодат ҳисобланган амалга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Агар улардан сўрасанг, албатта: “Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос”, дейишади. Сен: “Аллоҳни ва Унинг оятларини истеҳзо қилаётган эдингизми?” деб айт» (Тавба сураси, 65-оят).

Уламолар бу оятни ибодатлар, жумладан қурбонлик устидан кулувчиларга ҳам тааллуқли деганлар.

 

Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик – Аллоҳ таоло буюрган ибодат. Уни “мем” ёки “прикол”га айлантиришдан эҳтиёт бўлинг. Бунинг учун:

1. Бундай расм ва видеоларга лайк босманг ва уларни тарқатманг.

2. Бундай контент тайёрлаётганларни огоҳлантиринг.

3. Қурбонлик бу – Аллоҳ буюрган ва Унинг розилиги учун қилинадиган ибодат эканини унутманг.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ургутдаги жоме масжид янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди (фотолавҳа)

24.05.2026   1921   1 min.
Ургутдаги жоме масжид янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди (фотолавҳа)

Шу кунларда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги "Қози Облаёрбек" жоме масжидини янги қурилган таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, масжид имом-хатиби Дилмурод домла Қўшақов бошчилигидаги ходимлар ва жамоат аҳли ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Зайниддин домла масжид аҳлини замонавий таҳоратхона билан табриклаб, Ҳақ таолонинг байти ободлигига ҳисса қўшишнинг ажру мукофоти ҳақида сўзлаш баробарида саховатпеша инсонлар, усталар ва ҳашарларда фаол қатнашган кишилар ҳаққига хайрли дуолар қилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Ургутдаги жоме масжид янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди (фотолавҳа) Ургутдаги жоме масжид янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди (фотолавҳа) Ургутдаги жоме масжид янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди (фотолавҳа) Ургутдаги жоме масжид янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди (фотолавҳа) Ургутдаги жоме масжид янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди (фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари