"Тақдирда бахтли деб ёзиб қўйилган одам ҳақиқий бахтлидир. Шунингдек, тақдирда бахтсиз ёки бадбахт деб ёзиб қўйилган инсон ҳақиқий бахтсиздир. Тақдир эса инсонлардан сир тутилади, у фақат Аллоҳгагина маълумдир. Уни ҳатто, Аллоҳга яқин бўлган фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам билмайдилар. Тақдир тўғрисида чуқур хаёл юргизиш ёки баҳслашиш беҳуда ишдир, балки туғёндир. Бундан жуда ҳазар қилиш зарур. Уни Аллоҳ таоло ўзига хос илм қилиб, бандаларини тақдир тўғрисида фикр юритишдан ман этади. Бир ояти каримада: «Аллоҳ Ўзининг қиладиган ишларидан ҳеч кимга ҳисобот бермайди, балки одамлар Унга ҳисобот берурлар», дейилади. Кимики: "Нега Аллоҳ бундай қилади ёки нега ундай қилмади?" деса, Тақдир ҳукмини рад этган бўлиб, иймондан ажраб қолади".
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
"Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни (ўйлаб) кўрдингизми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми? Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, (шу обиҳаёт учун ҳам) шукр қилмайсизми?" (Воқеа сураси, 68-70-оятлар).