Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2026   |   7 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:48
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2026, 7 Зулҳижжа, 1447

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида халқаро анжуман ўтказилмоқда

05.05.2026   13640   2 min.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида халқаро анжуман ўтказилмоқда

Бугун, 5 май куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, долзарб масалалар ва салоҳият” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Ушбу нуфузли анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, тинчлик ва ўзаро англашув маданиятини ривожлантириш ҳамда илм-фанни барқарор тараққиёт асоси сифатида илгари суришга қаратилган халқаро ташаббуслари ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
 

Тадбирда олий мартабали меҳмон сифатида иштирок этаётган Малайзия Қироличаси Олий Ҳазратлари Раджа Зарит София ўз нутқида икки давлат ўртасидаги илмий дипломатия ва халқаро гуманитар ҳамкорликнинг янги босқичи бошланишини алоҳида қайд этади.

Анжуман давомида 300 нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий олимлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда диний соҳа вакиллари ислом илмий меросини ўрганишнинг замонавий ёндашувларини муҳокама қилади.


Нуфузли анжуман доирасида Ўзбекистон ва Малайзиянинг етакчи илмий-таълим муассасалари, хусусан, Малайзия технология университети ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.

Тадбирнинг муҳим қисми сифатида Малайзия томони “Nasyrul Qur’an” марказида нашр этилган 20 000 нусха Қуръони каримни юртимизнинг “Вақф” хайрия жамоат фондига ҳадя қилади.

Ўз навбатида, Малайзия Қироличаси Раджа Зарит Софияга “Малайзия Ислом санъати музейи тўплами” номли махсус китоб-альбом тақдим этилади.


Конференция якунида хорижлик экспертлар ва меҳмонлар учун Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари бўйлаб экскурсия ҳамда Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарларимизга маданий-илмий зиёратлар ташкил этилади.

Мазкур тадбир нафақат икки давлат алоқаларини, балки бутун ислом оламида илм-фан ва маънавият бирлигини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Сурхондарёда байрамолди ҳашар ўтказилди

25.05.2026   301   1 min.
Сурхондарёда байрамолди ҳашар ўтказилди

Яқинлашиб келаётган муборак Қурбон ҳайити айёмига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Сурхондарё вилоятидаги барча қабристон ва зиёратгоҳларда умумхалқ хайрия ҳашарлари юқори уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Мазкур савобли тадбирларда диний соҳа вакиллари ҳам алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.


Жорий йилнинг 23 май куни вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳамда вилоят бош имом-хатиби Расулжон домла Абдуллаев Жарқўрғон туманидаги “Маърифат” маҳалласида жойлашган “Мулло Ҳазрат” қабристонига ташриф буюрдилар.

Мутасаддилар у ерда олиб борилаётган тозалаш ва кўкламзорлаштириш ишлари жараёни билан яқиндан танишиб, ҳудудни янада тартибга келтириш ҳамда зиёратчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмаларни бердилар.

Бу каби хайрли ҳашар тадбирлари айни пайтда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида қизғин давом этмоқда. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Сурхондарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Сурхондарёда байрамолди ҳашар ўтказилди Сурхондарёда байрамолди ҳашар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари