Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Июн, 2026   |   6 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:29
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:46
Bismillah
21 Июн, 2026, 6 Муҳаррам, 1448

Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди?

03.06.2026   15275   1 min.
Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди?

Ҳасан ибн Абу Синан раҳимаҳуллоҳ олтмиш йил давомида ётган ҳолатда ухламаган эканлар, ёғли таомлар истеъмол қилмаган ҳамда совуқ сув ичмаган эканлар. Вафот этганларидан сўнг у зот бир кишининг тушига кирдилар ва у киши: “Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди?” — деб сўради.

Ҳасан ибн Абу Синан раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ таоло мени жуда яхши қабул қилди, аммо ҳаётимда бир кишидан игна қарзга олиб, қайтариб бермаган эдим. Шу сабаб жаннатга кира олмаяпман”, деган жавобни бердилар.

“Руҳул-баён” тафсири, 2-жилд, 171-саҳифа

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Набавий табобат: Райҳон

12.05.2026   14361   1 min.
Набавий табобат: Райҳон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръони каримда райҳон зикр қилинган. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَالْحَبُّ ذُو الْعَصْفِ وَالرَّيْحَانُ﴾

Яна (унда) сомонли донлар ва райҳон (ва бошқа гуллар) бор (Раҳмон сураси, 12-оят).

﴿فَرَوْحٌ وَرَيْحَانٌ وَجَنَّةُ نَعِيمٍ﴾

(унинг учун) роҳат, райҳон (бўйи) ва неъматлар жаннати бордир” (Воқеа сураси, 89-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга райҳон таклиф қилинса, уни қайтармасин. Зеро кўтаришга енгил, ҳиди хушбўйдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Райҳоннинг хушбўй ҳиди кўнгилга хурсандчилик бағишлайди. Уни ҳидлаш ва уйга қўйиб қўйиш билан юқумли касалликлар даф бўлади. Баданга ишқаланса, терлашни, ортиқча рутубат ва нохуш ҳидларни кеткизади.

Қора райҳоннинг йирик баргли ва кўкиш ранглиси эритувчи хусусиятга эга. Шунингдек, у танадаги тиқилмаларни ҳам очади.


"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли

Мақолалар