Юртмиздаги хотиржамлик ва барқарорлик туфайли халқимиз барча ибодатларни эмин Эркин қилмоқдалар, хрнодонларда тўю томошалар, байраму шодиёналап бўлмоқда. Бу неъматларга чин маънода шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак.
Дин ниқобидаги турли бузғунчи оқим ва фирқалар мамлакатдаги тинчлик, осойиишталик, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳилликка рахна солиш мақсадлардан қайтганлари йўқ Бу эса хар биримиздан доимо хушёрлик ва огоҳликни, ёшлар тарбиясига маъсулият билан ёндошишни, уларнинг диний билими ва саводхонлигини тинмай ошириб боришни, шу йўл билан жахолатга қарши маърифатни қарши қўйиб улар қалбини четдан бўлаётган барча хуружлардан қатъий ҳимоя этишни талаба этади.
Ёшларимизни турли хил ёт оқимлардан ҳимоя қилиш динда мутаассибона эътиқодда бўлиш ва соф исломий эътиқоддан бехабарлик сабаб жамиятда беқарорлик ва фитналарни келтириб чиқаради. Жаҳолатдан ўзини асраш ҳар бир эътиқодли инсоннинг мусулмон сифатидаги бурчидир.
Бугунги кундаги кўплаб муаммоларнинг илдизи мутаассиблик ва ҳаддан ошиш эканлигини ҳаммамиз чуқур англашимиз лозим. Динда мутаассибона ҳаракат, динда чуқур кетиш, ҳаддан ошиш, Қуръон ва Суннатда келган таълимотларга зид равишда ўз фикрига эргашишдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: “Динда ҳаддан ошишдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки, сизлардан олдин ўтганларни динда ҳаддан ошишлик ҳалок қилгандир” деб уқтирганлар.
Диний мутаассиблик икки кўринишда намоён бўлади. Биринчиси, бошқа динларга нисбатан мутаассиблик. Иккинчиси, динда мутаассибона ҳаракат қилишдир.
Диндаги мутаассиблик - куфр ва ширк, асоссиз такфир, ноҳақ қон тўкишнинг сабабидир. Мутаассибнинг иши эса илоҳий таълимот бир ёнда қолиб шахсий тор тушунчалар учун курашиш, шу йўлда ўзига қарши чиққанларни кўр-кўрона душман эълон килиш, бу йулда диний шиорлардан фойдаланиш ва аслида эса илоҳий динга эмас, балки шахсий фикрларга бошқаларни куч билан мажбурлашдир.
Учқўрғон туман Саидхон эшон жоме масжиди имом хатиби Акбарали Юсуфжонов
Кеч ухлаш соғлиққа бир қанча хавф туғдиради.
Жигар ва бошқа аъзолар ўзини тиклай олмайди. Инсон организмидаги барча аъзолар тунда, айниқса, соат 22:00–02:00 оралиғида фаол тикланиш жараёнига киришади. Хусусан, жигар соат 23:00 дан кейин танани фаол тозалаш (детоксикация) вазифасини бажаради. Агар инсон у пайтда ухламаган бўлса, вазифа тўлиқ бажарилмайди. Бу эса чарчоқ, безовталик, тушкунликка олиб келади.
Гормонлар мувозанати бузилади. Уйқу вақтида, айниқса, соат 22:00–01:00 орасида ўсиш гормони (мелатонин ва соматотропин) ишлаб чиқарилади. Бу гормонлар иммунитетни кўтариш, тери ва ҳужайраларни тик лаш, стрессни камайтиришга хизмат қилади. Агар ухлаш кечикса, бу гормонлар кама йиб боради.
Ақлий фаолият сусаяди. Эътиборни жамлаш, эслаб қолиш қобилиятининг пасайиши айнан ўз вақтида ухламаслик билан боғлиқ. Оқибатда иш унумдорлиги ёмонлашиб, сифатли ўқишга ҳам салбий таъсир қилади.
Руҳий мувозанат бузилади. Соат 23:00 дан кейин ухлайдиган инсонларда депрессия, қўрқув, руҳий заифликлар кўп кузатилади.
Юрак уриш мувозанати ёмонлашади.
Сўнгги йилларда юракқон томир касалликлари ҳам кўпайиб, ҳам “ёшариб бормоқда”. Кам ва ўз вақтида ухламаслик юракни зўриқтириб, умрнинг қисқаришига сабаб бўлмоқда. Юракни даволаш учун ўз вақтида ухлаш керак.
Энг фойдали уйқу эса соат 22:00 дан 05:00 гача бўлади. Чунки айнан шу соатларда уйқу фазалари мукаммал кечади.
Интернет манбалари асосида тайёрланди.
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 8-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws