Ибн Таймиянинг қарашлари ўз даврида фитналарга сабаб бўлишига қарамасдан унга эргашувчиларнинг сон-саноқсиз бўлган. Унинг тарафдорлари асосан саводсиз -бадавийлар ташкил қилсада, улар орасида туппа-тузук зиёлилар, олимлар ҳам йўқ эмасди.
Бунинг сабаби Ибн таймия кучли тақво ва ўткир илм билан танилган ҳанбалий мазҳабига мансуб намунали оилада ўсиб унади. Отаси ва бобоси замонасининг машҳур фақиҳларидан, деб тан олинарди. ибн Таймия мухолафатчилик ҳаракатларини асосан қирқ ёшга яқинлашганда бошлаган. Унгача эса, у ўз даврининг етук ҳанбалий мазҳабига мансуб фақиҳларидан бири, деб атрофга танилиб бўлган ва бир неча фойдали диний асарларини ёзишга ҳам улгурган эди.
Унинг илмий мансаб-мавқеи ва шуҳрати шу даражага етган эдики, у томондан айтилган ҳар бир фикр унинг ихлосмандлари тарафдан сўссиз қабул қилинар, далили суриштирилмас эди. Унинг ана шу шуҳрати кейинги хилофли фикрларини атрофга ёйилишига омил бўлди, мусулмонлар жамоъатига қарши фикрларини безаб, зийнатлаб қўйди. Натижада унинг адашувини кўпчилик пайқамай қолди. Унинг янгича фатволари мухлислари томондан бош устига қабул этилар ва алалоқибат уни “мужаддид” (динни янгиловчи), “шайхул-ислом”, деган “шарафли” лақаблар билан атай бошладилар. Аслида эса, Ибн Таймия мужаддид ҳам, мужтаҳид ҳам, асл салафий ҳам бўлмаган! Унинг кейинги пайдо қилган “САЛАФИЙЛИК” мазҳаби ҳеч қандай салафи-солиҳларнинг йўлига мос келмаган! Балки, мусулмонлар жамоъасидан ажраб чиққан адашувдаги бир кичик оқим бўлган холос!
Ҳозирги давримизда ҳам интернет тармоқларида Салафийликни тарғиб қилаётган айрим ( Абдулло Зуфар, Юсуф Даврон ва ўзўини ман ҳанафий ман деб сохта салафийликни тарғиб қилаётган Содиқ Самарқандийлар) мазҳабга эргашиш шарт эмас деб ўзлари сохта мазҳабда эканликларини англамаса. Ҳақийқи салаф эгалари тўрт мазҳаббошиларимиздир. Уларни тузган йўллари ( мазҳаблари) да юриш ҳақийқи салафи солиҳларга эргашишликдир. Мазҳаббошиларимизга тош отиш ҳақийқи уч олтин даврда яшаб ўтган салафи солиҳларга тош отишдан бошқа нарса эмас.
Баҳодир Ботиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжумани доирасида соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган устозларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Анжуманда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида илм-фанни тараққий эттириш, аждодлар меросини ўрганиш, диний таълимни ривожлантириш ва соҳага кўрсатилаётган юксак эътибордан мамнунлик кайфияти ҳукм сурди.
Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида самарали фаолият юритиб, ёшларга таълим-тарбия бериш, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда динимизнинг софлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ педагог ва мударрислар меҳнати муносиб эътироф этилди.
Тадбир давомида соҳадаги фидокорона ва самарали меҳнатлари учун қуйидаги устоз ва педагоглар Фахрий ёрлиқ ҳамда Умра йўлланмалари билан мукофотланди:
Шунингдек, анжуман доирасида диний таълим тизимида намунали раҳбарлик қилган, фидокорона педагогик ва илмий-фаолият олиб борган,таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тўгаракларни самарали ташкил этишдаги алоҳида хизматлари учун яна 15 нафар раҳбар ва ўқитувчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари — телевизор, ноутбук ва планшетлар билан тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси тақдирланган барча устоз ва ходимларни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси илмий ва педагогик фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати