Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Август, 2026   |   7 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:10
Қуёш
05:37
Пешин
12:26
Аср
17:15
Шом
19:19
Хуфтон
20:41
Bismillah
20 Август, 2026, 7 Рабиъул аввал, 1448

Маърифатчилар ёхуд ўзбекча намоз ўқиса ҳам бўладими?

16.03.2022   2336   7 min.
Маърифатчилар ёхуд ўзбекча намоз ўқиса ҳам бўладими?

БИРИНЧИ ДАЪВОГА РАДДИЯ

Ҳадиссиз динимизни тасаввур қилиш катта залолат, куфрдир. Чунки Аллоҳ таоло Каломида намозни фарз қилганини айтди. Аммо унинг неча ракат эканини ҳадисдан билиб оламиз. Раббимиз закот беришни айтди. Аммо унинг миқдорини ҳадислар белгилаб берди. Ҳаж – фарз, аммо унинг арконларини ҳадисдан ўрганамиз.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Пайғам­бар сизларга келтирган нарсани олин­гиз, у сизларни қайтарган нарсадан қай­тингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ Зотдир» (Ҳашр сураси, 7-оят), дейилади.

ИККИНЧИ ДАЪВОГА РАДДИЯ

“Маърифатчилар” беш вақт намознинг вақтлари ва уларнинг кетма-кетлик тартиби Қуръонда йўқ деб, намозларнинг тартибларини инкор этадилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло намозни беш вақт ва кетма-кет тартибда ўқишни буюрган.

Бунга далил:

وَأَقِمِ الصَّلَاةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفًا مِنَ اللَّيْلِ إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ ذَلِكَ ذِكْرَى لِلذَّاكِرِينَ

«Куннинг ҳар икки тарафида (яъни эртаю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гу­ноҳларни кетказади. Бу ёд этувчилар учун ёдномадир» (Ҳуд сураси, 114-оят).

Раббимиз бизга намознинг вақтлари­ни баён қилди. “Куннинг ҳар икки тарафида адо қилинглар”дан мурод бомдод, пешин ва аср намозларидир.

Бу оят билан кундузни ҳар икки томонида тартиб билан келувчи уч маҳал намоз зикр қилинди. Оятнинг қолган қисмида эса “туннинг бир бўлагида намоз ўқинг”, дейилган.

Демак, кечанинг бир бўлагидаги намоз бу шом ва хуфтондир. Агар “маърифат соҳиблари” савол қилсалар: “Бу оятда кетма-кетлик бор, аммо бомдод, яъни саҳар вақтидаги намозни ўқи дейилмаяпти ёки кечанинг бир қисмида икки намоз (шом ёки хуфтон) намозни адо қил дейилгани йўқ-ку. Кечанинг бир қисмида бир маҳал намоз ўқилса бўлмайдими?” десалар, уларга Исро сурасидаги ушбу оят жавоб бўлади:

أَقِمِ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ وَقُرْآنَ الْفَجْرِ إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا

«Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни баркамол адо этинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо этинг)! Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир» (Исро сураси, 78-оят).

Яъни, кундуз ва кеча фаришталари бомдод намозига шоҳид бўлиб турадилар. Бу оят юқоридаги оятни шарҳлаб, тўлдиради. Чунки юқоридаги оятда кундузнинг бош тарафидан намозни адо қил, деб амри илоҳий бошлаган эди. Кейинги оятда кун оғиш вақти, яъни пешин вақтидан намозни адо қилишга очиқдан-очиқ буюрилмоқда.

Қуёш қиёмдан оғиши билан пешин вақти киради. Ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баравар бўлиши билан аср вақти киради. Қуёш ботиши билан шом ва Аллоҳ баён қилган тун қоронғусида хуфтон вақти киради.

Араб тилининг фасоҳатидан маълумки, оятдаги “қуёш оғиши” деб тафсир қилинган жумла “дулук” масдари билан ифода қилин­ган. Бу сўз қуёш заволга оғган вақтни билдиради. Аллоҳ таоло агар шу оятнинг давомида кун қоронғусигача намозни адо эт демай, кун ботгунича адо эт деганда, шом намозидан ке­йин хуфтон намози йўққа чиқар эди. Шунинг учун الى غسق اليل деб марҳамат қилди.

Араб тилида “ғосақо” феъли кечадаги зулмат ва қоронғуликни ифодалайди. Бу оятдаги “фажр” сўзи тонг маъносини бериб, бомдод намози эканини Раббимиз очиқ айтиб турибди. Чунки араб тилидан маълум­ки, “солатул фажр” деб “тонг” палласида адо этиладиган намоз тушунилади.

Демак, беш вақт намоз ва унинг тартиби оят билан собитдир. Буни инкор қилаётган “Маърифатчилар” оятлардаги очиқ-равшан ҳукмни қаёқдан ҳам англасинлар?! Ҳолбуки, улар ҳадисда башорати берилган илмдан йироқ чекка-чекка жойларга ўрнашиб олган кимсалардир.

УЧИНЧИ ДАЪВОГА РАДДИЯ

“Ўзбекча намоз ўқийдиган” тоифа оятлардан бошқа далилларни қабул қилмагани боис фақат Қуръондан ҳужжат келтирамиз.

Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: «Албатта, Биз уни (Китобни) англашингиз учун арабий Қуръон тарзида нозил қилдик» (Юсуф сураси, 2-оят).

Демак, “Қуръон” деб араб тилида нозил қилинган Аллоҳнинг Каломини тушунар эканмиз. Шу ҳақиқатни англаб етиш учун соғлом ақл керак бўлгани учун ҳам оятда “англашингиз учун” деб эслатилмоқда.

Аллоҳ таоло Шуаро сурасида бундай деб марҳамат қилади: «...у аниқ араб тилида эди» (195-оят).

Оятда очиқ-ойдин араб тилида нозил килинган матн “Қуръон” деб аталди. Шунингдек, Қуръони каримнинг ўнга яқин жойида унинг араб тилида нозил қилинган илоҳий Калом экани таъкидланган. Аслида, Қуръонга имон келтириб, унга эргашадиган инсонлар учун бу далил етарлидир. Аммо қалбида кўрлик, қулоқларида карлик бўлган кимсаларга фаразан ўзбек тилида нозил қилинганда ҳам, унга эргашмаган бўлар эдилар.

Бу ҳақда Ҳақ таоло бундай марҳамат қилади: «Агар, Биз (Қуръонни) ажам тилидаги (араб тилида бўлмаган) Қуръон қилганимизда, албатта улар: “Унинг оятлари (ўз тилимизда) баён қилинмабди-да. (Муҳаммаднинг ўзи) араб-ку, (нега унга) ажамий (Қуръон тушибди?)” – деган бўлур эдилар”. Айтинг: “(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир”. Имон келтирмайдиган кимсаларнинг эса қулоқларида оғирлик (карлик) бордир ва у (Қуръон) уларга кўрлик (омили) бўлур. Улар (гўё) узоқ бир жойдан чақирилаётган кишилар (каби гаранг)дир» (Фуссилат сураси, 44-оят).

Фаразан, Қуръонни араб тилида эмас, бирор бошқа тилда нозил қилганимизда, кофирлар, мушриклар бунга ҳам гап топар эдилар. Чунки уларни Қуръонга эргашиш ниятлари йўқ эди. Ҳозирги замонимизда пайдо бўлган “Маърифатчилар” ҳам худди шундай.

Ушбу ояти кариманинг тафсирида Имом Қуртубий айтади: “Юқоридаги оят ҳукми билан ҳақиқат собит бўлгач, Қуръон арабий экани ва у араб тилида нозил бўлгани маълум бўлди. Шунингдек, Қуръон араб тилидан бошқа тилга таржима қилинса, у Қуръон эмас, балки Қуръони каримнинг маънолар таржимаси бўлиши аёнлашади”.

Бизларга Ўз Каломида Қуръондан қироат қилиб, намоз ўқишимизга буюрган: «Энди (кечалари намозларингизда) Қуръондан (ўзингизга) осон бўлган даражада ўқий­верингиз!» (Муззаммил сураси, 20-оят).

Намозда Қуръони карим оятларидан ёдлаганимизча қироат қилиб ўқишга Раббимиз буюрди. Аммо унинг ўзбек ёки бошқа тилга ўгирилган таржимасини ўқинг, демади.

Инсон қанча доно бўлса, Аллоҳнинг Кало­мидаги буйруққа шунча кўпроқ бўйсунади. Ислом шариатининг асосий манбаларида аниқ белгилаб берилган нарсаларни инкор этиш эса аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.

 

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,

Марғилон шаҳридаги “Саид Жалолхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби
Ҳидоят 6 сон 2021 йил

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ўзбекистон халқининг 35 та АНЪАНАВИЙ ҚАДРИЯТИ

20.08.2026   2718   6 min.
Ўзбекистон халқининг 35 та АНЪАНАВИЙ ҚАДРИЯТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бугун азиз Ватанимизнинг ҳар бир фарзандининг юраги ҳапқириб турибди. Негаки, биз Она-юртимизнинг энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамини, Ўзбекистон Республикаси истиқлолини қўлга киритганининг 35 йиллик шодиёналарини катта тантана қилаяпмиз. 

Жаннатмакон юртимиз, муқаддас Ватанимиз, доно халқимизнинг диний қадриятлари, миллий анъаналари ниҳоятда бисёр, беқиёс ва бетакрор бўлса-да, қутлуғ айём арафасида дориломон кунларга етказгани учун яна ва яна шукр қилиш мақсадида бу йил Мустақиллигимизни 35 йиллигини нишонлаётганимиз учун фақат 35 тасинигина зикр қилмоқчимиз:

 

 

  1. Оила муқаддаслиги – жамиятнинг мустаҳкам асоси.
  2. Ота-онага ҳурмат – ота-онани эъзозлаш ва уларнинг хизматларини қадрлаш.
  3. Меҳмондўстлик – меҳмонни очиқ чеҳра ва очиқ кўнгил билан кутиб олиш.
  4. Меҳнатсеварлик – ҳалол меҳнат ва касб-ҳунарни қадрлаш.
  5. Катталарга ҳурмат – оқсоқоллар ва нуронийларни эъзозлаш.
  6. Тинчликсеварлик – тинч-тотув ҳаётга интилиш.
  7. Анъаналарни асраш – миллий урф-одат ва удумларни сақлаш ҳамда давом эттириш.
  8. Маънавият – юксак ахлоқ ва миллий-диний қадриятларга ҳурмат.
  9. Поклик – уйда, кийимда, танада ва кўнгилда озодаликка риоя қилиш.
  10. Дастурхон саховати – меҳмонни саховат ва меҳр билан кутиб олиш.
  11. Қўшничилик қадриятлари – маҳаллада аҳиллик ва ўзаро ёрдам.
  12. Ёрдамга тайёрлик – яқинлар ва муҳтожларга мурувват кўрсатиш.
  13. Камтаринлик – одобли ва камтарона ҳаёт кечириш.
  14. Ёш авлодга ғамхўрлик – фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор бериш.
  15. Аёлларга ҳурмат – она, рафиқа, опа-сингилларни қадрлаш.
  16. Таълимга интилиш – илм олиш ва билимни қадрлаш.
  17. Ор-номус – ҳалоллик ва виждон билан яшаш.
  18. Маросимларга риоя – миллий маросим ва оилавий удумларни эъзозлаш.
  19. Сўзга содиқлик – ваъдага вафо қилиш.
  20. Матонат ва сабр – қийинчиликларга бардош билан ёндашиш.
  21. Ҳунармандчиликни қадрлаш – миллий ҳунар ва устачилик анъаналарини асраш.
  22. Табиатга меҳр – ер, сув ва атроф-муҳитни авайлаш.
  23. Бағрикенглик – турли миллат, дин ва маданият вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш.
  24. Одоб-ахлоқ – юксак муомала маданиятига амал қилиш.
  25. Миллий байрамларни эъзозлаш – Наврўз, ҳайитлар ва Мустақиллик байрамини қадрлаш.
  26. Адолат – ҳалоллик, тенглик ва қонун устуворлигини қадрлаш.
  27. Миллий мусиқа ва рақслар – аждодлардан мерос бўлган санъатни асраш.
  28. Тил ва маданиятни асраш – ўзбек тили ва миллий меросни эъзозлаш.
  29. Ватанпарварлик – Ватанни севиш ва унинг равнақига ҳисса қўшиш.
  30. Миллатлараро тотувлик – турли миллат ва элат вакиллари ўртасида аҳилликни мустаҳкамлаш.
  31. Жамоавийлик – ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорлик.
  32. Миннатдорчилик – қилинган яхшиликни қадрлаш.
  33. Устозга ҳурмат – устозларни эъзозлаш ва уларнинг меҳнатини қадрлаш.
  34. Миллий кийимлар – миллий маданият ва одоб тимсоли сифатида қадрлаш.
  35. Аждодларга ҳурмат – тарихий мерос ва миллий илдизларни эъзозлаш.

* СИЗ яна қўшишингиз мумкин...

*** ЭНГ  муҳими:  йўқотиб қўйишдан олдин  уларнинг  ҚАДРИГА  етиш !!!

 

  1. Қуръони карим ояти карималари;
  2. Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифлари;
  3. динимиз асослари;
  4. шариатимиз аҳкомлари;
  5. шарқона одобларимиз;
  6. мазҳабимиз меъёрлари;
  7. жамиятшунослик алоқалари;
  8. одамгарчилик муносабатлари;
  9. инсоний туйғулар;
  10. руҳшунослик сир-асрорлари;
  11. юртимиз урф-одатлари;
  12. ўзбекчилик қоидалари;
  13. маданиятимиз ахлоқлари;
  14. инсоний ақл ва ахлоқий нормалар;
  15. доно мақолларимиз;
  16. миллий анъаналаримиз;
  17. диний қадриятларимиз;
  18. халқимиз онг-тафаккури;
  19. миллатимиз менталитети,
  20. анъанавий фалсафаси;
  21. ўзбек халқининг илғор қадриятлари;
  22. улуғларимиз ҳикматлари;
  23. доно халқимиз дунёқараши;
  24. мусулмончилигимиз кўрсатмалари

 

а с о с    в а    н е г и з л а р и д а

 

  • улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари  ва  ноёб  ҳикматлари,
  • буюк  ота-боболаримиздан  эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари  ва бетакрор ҳикоялари,
  • меҳрибон  ота-оналаримиздан  ўрганиб  келаётган гавҳар ўгитлари ва  мислсиз  сўзлари,
  • элимиз  таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари,
  • жаннатмакон  юртимиз – муқаддас  Ватанимиз  таълим  масканларида  таралаётган  дурдан  аъло фанлар ва беқиёс билимлар,
  • замонавий олимларнинг билимлари, турли соҳа мутахассисларининг  ажойиб  кашфиётлари,
  • бугунги  кунда  ва доим  керак бўладиган  ҳаётий  масалалар, долзарб  мавзулар,  қизиқарли  маълумотлар  ҳамда халқимиз орасида  эътироф этилган мезонлар
  •  
  •  

 

Бу рўйхатни яна кўплаб давом эттириш мумкин... Бироқ фикримизни мухтасар қилган ҳолда Аллоҳдан Ўзбекистон халқининг бундай фазилатлари янада кўпайишини, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизга сиҳат-саломатлик, оилаларимизга бахт-саодат сўраб қоламиз. 

 

Аллоҳ таборака ва таоло ҳар бир хонадонга соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, илоҳий файз-барака, кўпдан-кўп яхшиликлар ато этсин!

Илоҳо жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги учун, муборак динимиз камолоти ҳамда масжиду-мадрасаларимизни ободлиги учун муҳтарам Юртбошимизнинг доно раҳбарликлари остида, ҳукуматимиз томонидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларидаги меҳнаткаш халқимиз олиб бораётган барча хайрли, яхши, савобли ишларда Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлсин! Турмушимиз обод, хирмонларимиз мўл, оилаларимиз мустаҳкам, болаларимиз ҳар томонлама соғлом, маънавиятимиз юксак бўлсин!

Меҳрибон Парвардигоримиз доно халқимизни доимо турли хил ўринларда ҳар хил шаклларда қилаётган яхши, хайрли, чиройли, савобли ишларини Ўз даргоҳи илоҳийсида қабул айласин! Илоҳо халқимизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, оилаларимизга файзу илоҳий, бахт-саодат, тўкин-сочин дастурхонлар насиб қилсин! Меҳрибон Парвардигоримиз Ўзи – эшитиб турувчи, кўриб турувчи ва билиб турувчи Зот! Ҳаммаларимизнинг дилларимиздаги ниятларимизни, қалбимиздаги орзуларимизни ва барча ҳожатларимизни ўйлаганимиздан ҳам афзали-зиёдаси билан раво қилсин!

Илоҳо деҳқончиликларимизга ва касб-корларимизга хайр-барака бериб, ишларимизда кўпдан-кўп омадлар, муваффақиятлар ва беҳисоб хурсандчиликлар ато этиб, икки дунёда ҳам азизу мукаррам айласин!

 

         Иброҳимжон домла ИНОМОВ

 

 

 

Мақолалар