Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Сентябр, 2026   |   8 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:48
Қуёш
06:07
Пешин
12:17
Аср
16:37
Шом
18:30
Хуфтон
19:45
Bismillah
19 Сентябр, 2026, 8 Рабиъус сони, 1448

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

06.12.2023   729   1 min.
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Наманган вилояти "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом хатиби Маъруфхон домла Аълоджаевнинг падари  бузрукворлари Мусохон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Маъруфхон домла Аълоджаевга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза бугун аср намозидан сўнг "Маҳдум эшон" масжидида ўқилади.

 

Манзил 

 "Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун".

 «Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди

17.09.2026   17908   1 min.
Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги «Зомин» жоме масжидида диний соҳа ходимлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.


Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакиллиги раҳбарияти, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, ҳудуд масжидлари имомлари, отинойилар, «Ҳаж» зиёратчилари ҳамда МФЙ раислари қатнашди.


Учрашувда юрт тинчлигини асраш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда нохуш ҳолатларнинг олдини олиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.


Шунингдек, тадбир доирасида амалий саъй-ҳаракатлар ҳам олиб борилди: 
 

  • Имом-хатиблар ва отинойилар маҳаллалардаги эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар хонадонларига ташриф буюрдилар.
     

  • Жараёнда жами 112 та хонадон (имом-хатиблар томонидан 83 та, отинойилар томонидан 29 та оила) ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
     

  • Фуқароларга маънавий-маърифий далда берилиб, зарур амалий ёрдамлар кўрсатилди. 


ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон янгиликлари