Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Ноябр, 2025   |   28 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:53
Қуёш
07:16
Пешин
12:13
Аср
15:20
Шом
17:05
Хуфтон
18:21
Bismillah
19 Ноябр, 2025, 28 Жумадул аввал, 1447

Йил бўйи рўзадор бўлишни истасангиз

04.06.2019   43005   1 min.
Йил бўйи рўзадор бўлишни истасангиз

من صام رمضان ثم أتبعه بست من شوال كان كصوم الدهر

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)(Анъом” сураси, 160-оят).

عن ابن عمر رضي الله عنهما أن رسول الله صلَّ الله عليه وسلم قال من صام رمضان واتبعه ستاً من شوال خرج من ذنوبه كيوم ولدته

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашимизга тавфиқ ато эт!

Даврон НУРМУҲАММАД

Рамазон-2019
Бошқа мақолалар

Самарқандда “Эй бандаларим” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

18.11.2025   1881   1 min.
Самарқандда “Эй бандаларим” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Эй бандаларим” номли янги китобига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди.

Мазкур маърифий анжуманда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, шунингдек Ургут туманида хизмат қилаётган имом-хатиблар иштирок этдилар.

Тадбир давомида Хайрулло домла Саттаров Муфтий ҳазратларининг ушбу асари ҳақида батафсил маълумот берди. У кишининг таъкидлашича, “Эй бандаларим” китоби қалб тарбияси, маънавий юксалиш ва инсоннинг исламий ахлоқ-одобини юксалтиришга қаратилган муҳим манба ҳисобланади. Шунингдек, асарнинг ўзига хос мазмун-моҳияти, тарбиявий аҳамияти ва ўқувчига берадиган руҳий таъсири ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тақдимот маърифий мулоқотлар ва китоб атрофидаги фикр алмашинувлар билан давом этди.

Самарқандда “Эй бандаларим” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди Самарқандда “Эй бандаларим” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди Самарқандда “Эй бандаларим” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди Самарқандда “Эй бандаларим” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди Самарқандда “Эй бандаларим” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди Самарқандда “Эй бандаларим” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди Самарқандда “Эй бандаларим” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди