Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Август, 2026   |   23 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:51
Қуёш
05:20
Пешин
12:34
Аср
17:28
Шом
19:39
Хуфтон
21:09
Bismillah
06 Август, 2026, 23 Сафар, 1448

ТАФСИРИ ИРФОН: БАҚАРА СУРАСИ, 257 ОЯТ

25.05.2021   9762   1 min.
ТАФСИРИ ИРФОН: БАҚАРА СУРАСИ, 257 ОЯТ

ٱللَّهُ وَلِيُّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يُخۡرِجُهُم مِّنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِۖ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَوۡلِيَآؤُهُمُ ٱلطَّٰغُوتُ يُخۡرِجُونَهُم مِّنَ ٱلنُّورِ إِلَى ٱلظُّلُمَٰتِۗ أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ٢٥٧

  1. Аллоҳ мўминларнинг дўстидир, уларни зулматдан нурга чиқаради. Кофирларнинг улфати эса тоғутлардир, уларни нурдан зулматга чиқаради. Ана шулар дўзахийлардир, улар унда абадий қолажаклар!

Аллоҳ таоло мўминларнинг дўсти бўлгани учун уларни жоҳиллик зулматларидан ҳидоят нурларига чиқарди, Қуръони карим ва сўнгги Пайғамбарининг суннати билан шарафлади. Аллоҳ таолонинг амр-фармонларига амал қилиш билан жоҳил, қабила-қабила бўлиб яшаган кишилар яна Парвардигор шариатини ушлаб, мукаррам инсонларга айланишди. Инсон Аллоҳ юборган нур, яъни Қуръон ва Суннатни маҳкам тутиб, маънавияти кенг, маданияти юксак бўлди. Руҳан қувватга тўлиб, ўзгаларга бўйсунмайдиган ва ўзгалар бўйсундира олмайдиган музаффар миллатга айланди. Кофирларнинг дўстлари эса тоғут-шайтонлардир. Шу боис улар Аллоҳ нуридан бебаҳра қолиб, моддий жиҳатдан қанчалар ривожланмасин, маънавий жиҳатдан қашшоқлигича қолишаверади. Ўзларининг идроксизликлари, имонсизликлари туфайли мукаррамликни қўлдан бой беришади, хорликка юз тутишади. Алал-оқибат дўзахга маҳкум бўлиб, азоб жойида абадий қолиб кетишади

Тафсири ирфон
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғона имомлари “Заковат” ва стол теннисида беллашди

05.08.2026   4913   1 min.
Фарғона имомлари “Заковат” ва стол теннисида беллашди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Фарғона вилоятидаги диний соҳа вакиллари иштирокида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда стол тенниси бўйича мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
 

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад диний соҳа ходимларининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашдан иборатдир. Кўтаринки руҳ ва дўстона муҳитда ўтган беллашувларда иштирокчилар билим, тафаккур ва чаққонлик борасида ўз маҳоратларини намоён этди.


Қизғин ва муросасиз баҳслар якунига кўра ғолиблар аниқланди.


“Заковат” интеллектуал ўйини натижалари:

  • 1-ўрин — Марғилон шаҳри жамоаси;

  • 2-ўрин — Олтиариқ тумани жамоаси;

  • 3-ўрин — Фарғона шаҳри жамоаси.


Стол тенниси мусобақаси натижалари:

  • 1-ўрин — Сарвар Раҳмонзода («Эшонбобо» жоме масжиди имом ноиби);

  • 2-ўрин — Муҳаммадюнус Мирзараҳимов («Сулаймонбек ҳожи» жоме масжиди имом ноиби);

  • 3-ўрин — Муҳаммадюсуфхўжа Саидхўжаев («Абу Мусо ал-Ашъарий» жоме масжиди имом ноиби).


Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Фарғона имомлари “Заковат” ва стол теннисида беллашди Фарғона имомлари “Заковат” ва стол теннисида беллашди Фарғона имомлари “Заковат” ва стол теннисида беллашди
Ўзбекистон янгиликлари