Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Апрел, 2025   |   19 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:16
Қуёш
05:41
Пешин
12:28
Аср
17:07
Шом
19:08
Хуфтон
20:27
Bismillah
17 Апрел, 2025, 19 Шаввол, 1446

2. БАҚАРА СУРАСИ, 256 ОЯТ

21.05.2021   7455   1 min.
2. БАҚАРА СУРАСИ, 256 ОЯТ

لَآ إِكۡرَاهَ فِي ٱلدِّينِۖ قَد تَّبَيَّنَ ٱلرُّشۡدُ مِنَ ٱلۡغَيِّۚ فَمَن يَكۡفُرۡ بِٱلطَّٰغُوتِ وَيُؤۡمِنۢ بِٱللَّهِ فَقَدِ ٱسۡتَمۡسَكَ بِٱلۡعُرۡوَةِ ٱلۡوُثۡقَىٰ لَا ٱنفِصَامَ لَهَاۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ٢٥٦

  1. Динда мажбурлаш йўқдир. Ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Ким тоғутни инкор этиб, Аллоҳга имон келтирса, у ҳақиқатан ниҳоятда мустаҳкам бир тутқични ушлаган бўлади. Аллоҳ эшитувчи, билувчидир.

Дин ва эътиқодга мажбурлаш мумкин эмас, балки у қаноат ва розилик билан қабул этилади. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантирган: "Сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми?" (Юнус, 99). "Тоғут" – "Аллоҳнинг йўлидан бошқасига ўтиш, Унинг чизиғидан чиқиш" маъноларини билдиради. Тоғутнинг каттаси шайтондир. Тоғут – шайтон исмларидан бири, кенгроқ маънода «шайтоний йўл», демакдир. Тоғутдан ҳукм сўраш Аллоҳнинг ҳукмига зид, Унинг изнисиз бўлган ҳукмни сўрашдир. Аҳли китоблар ўзларига туширилган китобларга ва кейин нозил қилинган Қуръони каримга имон келтирганлари даъвосида бўлишса ҳам, улар аслида шайтоний йўлни танлашган ва тоғутдан ҳукм сўрашни истаб туришади.

Қуръони карим оятлари орқали Аллоҳ таолонинг тавҳиди бутун инсониятга очиқ-ойдин баён қилинди. Энди кофирлар учун ҳеч қандай узр-баҳона қолмади. Уларни мажбурлаб динга киритишнинг ҳожати йўқ. Ким Исломни қабул қилса, узилмас ва кесилмас нажот арқонини тутган бўлади.

 

 

Тафсири ирфон
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди

17.04.2025   1066   2 min.
Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди

Шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Қатар Давлати вақф ва ислом ишлари вазири Ғаним бин Шаҳин ал-Ғаним бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.


Таниқли олимни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Академия проректорлари – Ҳабибулло Садибақосев, Олим Астанакулов, Салим Дусанов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Баҳодир Хўжаев ҳамда "Араб тили ва адабиёти ал-Азҳар" кафедраси катта ўқитувчиси Баҳодир Пирмуҳамедов кутиб олди.


Учрашув аввалида Академия ректори Музаффар Комилов ҳурматли меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдирди.


Муассасанинг ташкил этилиши тарихи, илмий фаолияти, таълим йўналишлари, мақсад ва вазифалари ҳамда Академия ҳузурида фаолият юритаётган марказлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Академия давлат таълим муассасаси сифатида таъсис этилгани, унда узлуксиз таълим йўлга қўйилгани, диний ва дунёвий фанлар асосида таълим берилишини қайд этди.


Ўз навбатида Ғаним бин Шаҳин ал-Ғаним меҳмондўст ва улуғ алломалар юрти бўлган Ўзбекистонга ташрифидан мамнунлигини, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида диний-маърифий соҳа ривожига қаратилаётган эътибор кун келиб, аждодларига муносиб авлодлар етишишига замин бўлишини алоҳида таъкидлади.


Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ўртасидаги дўстона мулоқот, самимий ҳамкорлик тобора кучайиб бораётгани эътироф этилди.


Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-маърифий, илмий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик алоқалари ривожланаётгани таъкидланди.


Самимий мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди. 


Учрашувдан сўнг меҳмонлар "Манбалар хазинаси" бўлимида ҳам бўлиб, у ерда сақланаётган ислом динига оид нодир қўлёзма ва тошбосма асарлар, "Усмон Мусҳафи" ҳамда "Лангар Қуръони"нинг нусхалари билан танишдилар.


Учрашув якунида делегация аъзолари кўрсатилган илтифот ва юқори даражадаги меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. 

iiau.uz

 

 

Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди Қатар давлати вақф ва ислом ишлари вазири Академияда меҳмон бўлди
Ўзбекистон янгиликлари