Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Октябр, 2026   |   15 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:28
Қуёш
06:47
Пешин
12:12
Аср
15:44
Шом
17:29
Хуфтон
18:43
Bismillah
26 Октябр, 2026, 15 Жумадул аввал, 1448

10.11.2023   7886   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистонда биринчи исломий молия меъёри — «Муробаҳа» лойиҳаси муҳокамада

26.10.2026   1244   1 min.
Ўзбекистонда биринчи исломий молия меъёри — «Муробаҳа» лойиҳаси муҳокамада

Марказий банк томонидан 1-сонли «Муробаҳа» исломий молия меъёрини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Лойиҳа ислом банклари ва ислом дарчалари томонидан Муробаҳа асосида молиялаштириш амалиётларини амалга ошириш тартибини белгилайдихабар бермоқда  islommoliyasi.uz.

Асосий талаблар

Активга эгалик. Молия муассасаси мол (актив)ни мижозга сотишдан олдин уни сотиб олиши ва унга эгалик қилиши керак. Актив унинг мулкида бўлган даврдаги хавф-хатарлар ҳам унинг зиммасида бўлади.

Сотувчи → Молия муассасаси → Мижоз

Нарх шаффофлиги. Активнинг асл қиймати ва устама миқдори шартномада аниқ кўрсатилади.

Кечиктирилган тўлов. Тўлов муддати кечиктирилгани ёки узайтирилгани учун келишилган сотув нархини ошириш мумкин эмас.

Комиссиялар. Молиялаштириш мажбурияти ёки молиялаштиришнинг ўзи учун алоҳида комиссияларга чекловлар белгиланган.

Неустойка. Кечиктириш учун белгиланган жарима молия муассасасининг даромади ҳисобланмайди, балки белгиланган тартибда хайрияга йўналтирилади.

Нега бу муҳим?

Муробаҳа фақат «фоизсиз кредит» эмас. У реал актив, мулкка эгалик, хавф ва олди-сотди муносабатига асосланади.

Шунинг учун ушбу талаблар Муробаҳа амалиётининг «бошқа номдаги кредит»га айланиб қолишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Эслатма: ҳужжат ҳозирча лойиҳа бўлиб, муҳокама жараёнида ўзгариши мумкин.

Таклиф ва мулоҳазалар учун: Марказий банк қарори лойиҳаси — ID-11799

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари