– Ҳаммангиз яхши тушунасиз, агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи – маънавиятдир. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятдир, – деди давлатимиз раҳбари. – Қандай қийинчилик ва синовларга дуч келмайлик, бошлаган барча ислоҳотларимизни, қабул қилган дастурларимизни изчил давом эттираяпмиз.
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида, Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавий соҳалар ривожи учун ғоят муҳим вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Янги ҳаёт, янги жамият қуришга қаратилган ислоҳотлар жараёнида маънавий-мафкуравий ишларимизнинг назарий асоси бўлган миллий ғояни ривожлантириш масаласи ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқнинг юксалиши аввало унинг маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан мураккаб синовлардан муваффақиятли ўтиб келган.
Шу боис, таниқли олимлар, зиёлилар, етакчи экспертлар томонидан янги Миллий ғоя концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош ғоя асосида амалга ошириладиган энг муҳим вазифалар белгиланди.
Республика Маънавият ва маърифат марказига вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда миллий ғоя мазмун-моҳиятини кенг халқ оммасига тушунтиришга қаратилган тарғибот дастурини ишлаб чиқиб, уни амалга ошириш вазифаси топширилди.
– Афсуски, ҳали орамизда миллий ғоянинг, маънавиятнинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган, “маънавият керакми-йўқми”, деб юрганлар ҳам бор. Миллий ғоя деганда, эски совет мафкурасини тасаввур қилиб, “лабига учуқ тошадиганлар” ҳам йўқ эмас.Лекин агар мафкура одамий бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қадр-қимматини улуғлашга хизмат қилса, нима учун ундан қўрқишимиз керак? Шу муносабат билан таъкидлаб айтмоқчиман. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади, – деди Президент.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Аввало “Икки ракат ийдул азҳо намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим” дейилади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – “Аллоҳу акбар” деб айтади.
3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)ни ўқийди.
4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.
5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!
Даврон НУРМУҲАММАД