Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июн, 2026   |   2 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:39
Bismillah
17 Июн, 2026, 2 Муҳаррам, 1448

Закотни кимга берган афзал?

08.04.2024   667   1 min.
Закотни кимга берган афзал?

Cавол: Ота-она, ака-ука, опа-сингиллар ҳақиқатдан закот олишга ҳақли бўлса, уларга закот бериш мумкинми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни, ота-онаси, бобо-момоси, ўғил-қизлари ва уларнинг фарзандлари, эр-хотинлик алоқалари бўлганлар, яъни, эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Шунингдек, ўзга дин вакиллари, нисоб миқдорича моли бўлган кишиларга ҳам закот берилмайди.

Ака-ука, опа-сингилларга келсак, ушбу саволга мўътабар фатво китобларимизда бундай жавоб берилган: “Закот, фитр ва назрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари. Кейин тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг юқоридагилардан бошқа қариндошлар. Улардан кейин навбат билан қўшнилар, ҳамкасблар, ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар” (Фатавои Ҳиндийя).

“Баҳрур роиқ” китобида: “Қарзи бор кишига закот бериш фақирга закот беришдан кўра афзалдир”, дейилган.

Демак, агар ака-ука ёки опа-сингиллар закот бериш нисобига эга бўлишмаса закот бериш учун энг афзал кишилар ҳисобланар экан. Закот беришни яқин қариндошлардан бошланса, ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндош-уруғлик ришталари мустаҳкамланади. Силаи раҳмга амал қилиш – Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлардан биридир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

 
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Суверен ислом облигациялари – сукук дастурини амалга ошириш бошланади

17.06.2026   1520   1 min.


Президентимиз Ўзбекистонда халқаро клиринг компанияларнинг фаолиятига ҳам кенг имкониятлар очилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, инвестиция оқимини диверсификация қилиш учун суверен ислом облигациялари – сукук дастурини амалга ошириш бошланади.

Булар корхоналаримизга келгусида камида 10 миллиард доллар қўшимча капитал олиб келиш учун катта туртки беради.

Шунингдек, хусусийлаштириш доирасида шу йил 6 миллиард долларлик кўчмас мулк, корхоналардаги давлат улуши ва ер участкалари аукционга чиқарилади.

Давлатимиз раҳбари маҳаллий ва хорижий инвесторларни бундай янги имкониятлардан кенг фойдаланишга чорлади.

ЎзА

Ўзбекистон янгиликлари