Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Январ, 2026   |   2 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:44
Пешин
12:39
Аср
15:44
Шом
17:29
Хуфтон
18:46
Bismillah
21 Январ, 2026, 2 Шаъбон, 1447

29.04.2024   2816   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

21.01.2026   820   2 min.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, беш республика муфтийси (муфтийлик йиллари: 1989–1993)

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1952 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. 1989 йил Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий, СССР Олий Кенгаши депутати этиб сайланган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг хизматлари:

• 1989 йил Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Тошкентдаги тарих музейида сақланаётган Усмон мусҳафи Диний идорага топширилди;

• 1990 йил Марказий Осиё республикаларидан 500 нафар мусулмон Тошкент шаҳридан ҳажга жўнади. Бу пайтгача собиқ иттифоқдаги барча республикаларидан 20-30 кишигина ҳажга юборилар эди; 

• Саудия Арабистонидаги «Ислом олами робитаси» раҳбарияти билан музокаралар натижасида собиқ иттифоқ мусулмонларига 1 000 000 дона мусҳаф ҳадя қилинди;

• Рамазон ва Қурбон ҳайитлари Ўзбекистон Республикасида байрам ва дам олиш кунлари деб эълон қилиниб, давлат миқёсида кенг нишонланадиган бўлди;

• 1991 йилда Наманганда “Мулла Қирғиз” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди;

• 1992 йилда Бухорода “Жўйбори Калон” аёл-қизлар, Қашқадарёда “Хожа Бухорий”, Хоразмда “Фахриддин ар-Розий”, Қорақалпоғистонда “Муҳаммад ал-Беруний”, Андижонда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасалари ташкил этилди.

Халқаро ташкилотлар аъзолиги:

• Ислом олами Робитаси таъсис мажлиси (Макка шаҳри);

• Бутун дунё мутафаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси (Макка шаҳри);

• Бутун жаҳон мусулмон уламолари халқаро уюшмаси;

• Бутунжаҳон исломий халқ бошқарувининг бош котибияти;

• Бутун жаҳон тасаввуф уюшмаси;

• Бутун дунё даъват уюшмаси;

• Бутун дунё масжидлар уюшмаси;

• Бутун дунё Ислом уюшмаси (Исломобод шаҳри);

• Оли Байт «Исломий тафаккур» қироллик академияси (Иордания).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ, тасаввуф, тарих ва бошқа илмларга доир юздан ортиқ асарлар муаллифи.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 2015 йили Тошкент шаҳрида вафот этди.

2023 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари “Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Идора фаолияти