Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Март, 2026   |   10 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:50
Қуёш
06:10
Пешин
12:33
Аср
16:55
Шом
18:50
Хуфтон
20:03
Bismillah
30 Март, 2026, 10 Шаввол, 1447

“Дадажонисига  ўхшаган бўлсин!”

14.11.2019   2629   1 min.
“Дадажонисига  ўхшаган бўлсин!”

Ой куни яқинлашиб бораётган келин эрига: “Яқинда дада бўласиз, шифокорларнинг гапига қараганда ўғил кўрамиз. Биз ҳам алоҳида ҳоли яшасак, сизга мазали таомлар пишириб кўнглингизни шод қилсам”, деди. Эри бироз асабийлашиб: “Нима, энди она бўламан деб мени ота-онамдан ажратмоқчимисан, шуни яхши билиб қўй-ки, онам менга қилган яхшиликни, хизматни ҳеч қачон ҳеч ким қила олмайди. Кўзингни каттароқ оч, агар яна бир марта шу гапингни такрорласанг, қаттиқ хафа бўламан ва сени ҳам хафа қиламан”, деди.

Келин шу заҳоти эрининг ёнбошига ўтириб: “Мени кечиринг, мен туғилажак ўғлимиз менга қандай муносабатда бўлишини билиш учун сизга шу сўзларни айтган эдим. Менинг жаннатим сизнинг ризолигингизда, сизники эса онажонимнинг ризоликларида, демак мен онажонимнинг хизматларини  қилиш билан розилигингизга эришаман, албатта. Туғилажак ўғлимиз ҳам дадажонисига ўхшаган бўлсин!” дея ибо билан эрининг ёнига ўтирди.        

Хулоса: Одамларга яхшилик улашиб яшаш – ҳаётимизнинг мазмуни демак! Дунёда яхши ном қолдириш, охиратда жаннатга дохил бўлиш эса – бизнинг олий мақсадимиз. Шундай экан, азиз йигитлар-қизлар, келин-куёвлар! Ушбу воқеа бизга ибрат бўлсин!

Абдулмажид ИСАҚОВ,
Қўқон шаҳар бош имом-хатиби

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Шаввол ойида рўза тутишнинг фойдаларидан бири

30.03.2026   4205   1 min.
Шаввол ойида рўза тутишнинг фойдаларидан бири

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Шаввол ойида рўза тутишнинг фойдаларидан бири - фарз рўзасида юзага келган камчилик ва нуқсонларни тўлдиришидир.

Ҳофиз Ибн Ражаб Ҳанбалий бундай дейди: "Шаввол ва Шаъбон ойларида рўза тутиш - фарз намозидан олдин ва кейин ўқиладиган суннат намозлар кабидир. Улар орқали фарзда содир бўлган камчилик ва нуқсонлар тўлдирилади. Чунки Қиёмат куни фарз амаллар нафл ибодатлар билан тўлдирилади ва мукаммал қилинади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан турли ривоятлар келган. Одамларнинг кўпчилиги фарз рўзасида камчилик ва нуқсонга йўл қўяди, шунинг учун уни тўлдириб, мукаммал қиладиган амалларга муҳтож бўлади".

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар