Жорий йилнинг 1 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида америкалик мутахассислар иштирокида илмий-амалий анжуман ва “Талабалар илмий жамияти” бўлиб ўтди. Анжуманнинг 1-қисмида таълим муассасаси директори, фалсафа доктори Нозима Ибрагимова томонидан Institute of Global Engagement қошидаги “Center of Women, Faith and Leadership”нинг 2019 йилги дастури доирасида амалга оширилган лойиҳа бўйича нутқ сўзланди. Унда Нозима Ибрагимова “The pride of Uzbek women” мавзусида тақдимот қилди. Сўнг қисқа танаффус уюштирилиб, меҳмонларга таълим муассасаси талаба қизлари иштирокида мавлид ойи муносабати билан гўзал нашидалар куйланди. Танаффусда америкалик меҳмонлар таълим муассасаси бўйлаб саёҳат қилдилар. Талабалар билан жонли суҳбатда бўлдилар.
Анжуманнинг 2-қисмида “Талабалар илмий жамияти” бўлиб ўтди. Унда 11 таталаба қизлар иштирокида дин ва маънавият уйғунлиги ҳақида, хусусан, “Wisdom in Islam”, “The Religious Tolerance in Uzbekistan” каби мавзуларда тақдимот асосида нутқ сўзладилар. Шундан сўнг, меҳмонлар ўзбек таомлари ва анъаналаридан баҳраманд бўлдилар. Бу учрашув ва анжуман жуда мазмунли ва эсда қоларли бўлди. Меҳмонлар ва талаба қизларда катта таассурот қолдирди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари Зайнаб Комилжонова
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг замонавий кутубхонаси китобхонлар, тадқиқотчилар ва талабалар учун ўз эшикларини расман очди.
Китобхонлар учун кутубхонанинг 40 мингдан ортиқ босма нашрлари, 3 мингдан зиёд нодир қўлёзма ва тошбосма манбалари ҳамда маҳаллий ва халқаро электрон базалар орқали 10 миллиондан ортиқ рақамли ресурслардан фойдаланиш имконияти яратилган.
Тадқиқотчилар учун сенсор панеллар, инфокиосклар, овоздан холи кабиналар ва китобларни стерилизация қилиш ускуналари хизмат кўрсатмоқда.
Ахборот-кутубхона хизматларидан самарали фойдаланиш учун қуйидаги қоида ва тартиблар белгиланган:
Кутубхонадан фойдаланиш 14 ёшдан бошлаб расмийлаштирилади. Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим этилиши лозим:
Паспорт ёки ID-карта;
Истиқомат қилиш гувоҳномаси;
Ҳайдовчилик гувоҳномаси.
Эслатма: 14–16 ёшдаги фойдаланувчилар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ҳамда ота-онаси ёки васийларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида аъзо бўлишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтган китобхонларга 2 йил муддатга амал қилувчи махсус ID-карта тақдим этилади.
2. Иш тартиби ва вақти
Кутубхона ҳафтанинг қуйидаги кунларида фойдаланувчиларни қабул қилади:
Душанба – Жума: 09:00 дан 22:00 гача
Шанба: 09:00 дан 18:00 гача
Якшанба: Дам олиш куни
Марказ кутубхонаси бир вақтнинг ўзида 310 нафар китобхонга хизмат кўрсатиш салоҳиятига эга. Қуйидаги маконларни ўз ичига олади:
Илмий ва хорижий адабиётлар заллари ҳамда олимлар хонаси;
Коворкинг ҳудуди ва индивидуал ишлаш жойлари;
Имконияти чекланган шахслар учун махсус хона;
Очиқ ҳавода мутолаа қилиш учун яшил майдон.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати