Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Сентябр, 2025   |   25 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:46
Қуёш
06:05
Пешин
12:23
Аср
16:40
Шом
18:33
Хуфтон
19:46
Bismillah
17 Сентябр, 2025, 25 Рабиъул аввал, 1447

12.01.2018   16635   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар

Тирик ҳайвондан кесиб олинган аъзони ейиш

09.09.2025   4343   1 min.
Тирик ҳайвондан кесиб олинган аъзони ейиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Зотдор қўйимиз бор. Думбаси катталиги учун кестирмоқчи эдик. Ветеринар ошиқчасини операция қилиб, кесиб берар экан. Ҳайвон тирик бўлади ва яна яшаб кетади. Бисмиллаҳни айтиб кесиб беради. Думбанинг кесилган қисмини ейиш ҳукми нима бўлади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тирик ҳайвондан кесиб олинган аъзони, гарчи “бисмиллаҳ” айтиб кесган бўлса ҳам ейиш ҳалол эмас. Чунки Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар туяларнинг ўркачларини ёрар ва қўйларнинг думбасини кесиб олар эдилар. Бас, у зот: “Тирик ҳолдаги ҳайвондан кесиб олинган нарса, ўлимтикдир, ейилмайди”, дедилар (Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.