Усмонхон АЛИМОВ – 1950 йили Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида таҳсил олди. Кўп йиллар Самарқанд вилоятидаги “Имом Бухорий” жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлади. 1989–1990 йиллари Марокашдаги Қаравиййин дорилфунунида ўқиди. 2000–2006 йиллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили бўлиб хизмат қилди. 2006 йил 8 августда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб сайланди. Усмонхон Алимовнинг “Орлотда акс этган тарих”, “Долзарб саволларга ҳақзарб жавоблар”, “Ҳаётбахш маънавий мерос”, “Имом Бухорий – муҳаддислар султони”, “Имом Бухорий баракоти”, “IX–XI асрларда Самарқандда калом илмининг ривожланиши”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Ҳазрати Имом (Ҳастимом)”, “Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг муборак васиятлари” (9 та китоб), “Сўраган эдингиз” туркумидаги рисолалари, “Оилада фарзанд тарбияси” (3 та китоб), “Илмнинг фазилати”, “Истиқлол шарофати”, “Хайр-эҳсон фазилатлари”, “Гўзал одоб – фарзанд камоли” каби асарлари нашрдан чиққан. Нажмуддин Насафийнинг “Ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” номли машҳур асарини араб тилидан ўзбекчага таржима қилган. Муфтий ҳазрат Қуръони карим маъноларини таржима ва тафсир қилиб, “Тафсири ирфон” номида чоп эттирмоқда.
Тошкент Ислом университетининг фахрий фан доктори Усмонхон Алимов 2012 йили нуфузли халқаро ташкилот – Ислом олами уюшмаси (Робита) Таъсис мажлисининг аъзоси бўлди.











Ташриф дастурига кўра юқори мартабали меҳмон “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Шундан сўнг олий ва юқори даражадаги музокараларда иштирок этиб, икки мамлакат ўртасидаги янги даврнинг барча шароитларида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Юқори мартабали меҳмон бошчилигидаги расмий вакиллар Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонларга марказнинг фаолияти, унинг илмий-маърифий йўналишлари ҳамда Ўзбекистоннинг ислом илм-фани ва жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссасини халқаро миқёсда ёритиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди. Ташриф якунида Хитой Бош вазири марказда эсдалик ёзувини қолдирди. Унда цивилизациялар ўртасидаги ўзаро бойишни мустаҳкамлаш ва авлодлар дўстлигини давом эттириш ғояси ифодаланди.
Шу билан ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди. “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати