Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумада хутба қилиб турганларида бир одам ҳузурларига келиб: «Ё Аллоҳнинг Расули, чорвалар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«У зот қўлларини кўтариб: «Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғири) бер! Бизга нажот (ёмғири) бер! Бизга нажот (ёмғири) бер!» – дедилар. Жумадан жумагача ёмғирда қолишди. Шунда ҳалиги одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, уйлар йиқилди. Йўллар қирқилди. Чорвалар ҳалок бўлди», – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Тоғлар ва адирлар устига, водийлар ичига ва дарахтлар ўсадиган жойларга», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Аллоҳим! Атрофимизга, бизнинг устимизга эмас!» – дедилар. Ўшанда (булутлар) Мадинадан худди кийим ечилгандек суғурилиб кетди. Унинг атрофига ёға бошлади. Унга бир қатра ҳам ёғмай қўйди. Мадинага назар солсам, худди гул билан ўралган тошдек бўлиб турган экан», дейилган.
Бешовларидан Термизий ривоят қилмаган.
“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан
Ибодат маскани 3200 га яқин хонадонни ўз ичига олган йирик турар-жой массивининг марказида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини ўз ичига сиғдира олади. Бино замонавий архитектура, қулай шароитлар ва эстетик дизайни билан ажралиб туради.
Очилиш маросимида иштирокчилар томонидан мазкур лойиҳа икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва гуманитар ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши таъкидланди.
Б.Худойбердиев, ЎзА