Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Октябр, 2026   |   15 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:28
Қуёш
06:47
Пешин
12:12
Аср
15:44
Шом
17:29
Хуфтон
18:43
Bismillah
26 Октябр, 2026, 15 Жумадул аввал, 1448

Фотиҳа сураси дуоси

09.01.2025   16395   1 min.
Фотиҳа сураси дуоси

Муҳйиддин ибн Арабий айтадилар: “Кимнинг қандай ҳожати бўлса, шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлганидан кейин ўрнидан турмасдан Фотиҳа сурасини 40 марта ўқисин. Шундан кейин, Аллоҳдан ҳожатини сўрасин, албатта сўраган нарсасини беради. Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва фойдасини топдик. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлганидан сўнг ушбу дуони ўқийди: “Аллоҳим! Сенинг илмингни ўзи Сендан сўрамасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил. Сенинг карамингни ўзи Сенга сўзламасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил қил”.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар Марказда аждодлар мероси ва тарихий тараққиёт билан танишди

26.10.2026   13376   2 min.
Имом-хатиблар Марказда аждодлар мероси ва тарихий тараққиёт билан танишди

Самарқанд вилоятидан 40 дан ортиқ имом-хатиб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг илмий-маърифий фаолияти, тарихий экспозициялари ва аждодларимиздан қолган бой меросни ўрганиш имкониятлари билан танишди, хабар бермоқда iccu.uz.

«Учинчи Ренессанс чорраҳаси» мавзуси доирасида ташкил этилган ташриф давомида меҳмонларга ислом цивилизациясининг шаклланиши ва тараққиёти, турли даврларда илм-фан, таълим, маърифат ва маданият соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди. Экспозициялар орқали улар тарихий жараёнлар, ноёб манбалар ва буюк алломаларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси билан яқиндан танишди.

Булунғур туманидаги Исори Ўрокли жоме масжиди ноиб имоми Илҳомжон Мардиев Марказда кўрганлари унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Унинг айтишича, экспозициялар нафақат аждодлар меросини, балки мамлакатимиздаги бугунги ўзгаришларни ҳам чуқурроқ англаш имконини берди.

«Бу ерга аввалроқ келмаганимга афсусландим. Таассуротларим жуда катта. Ибтидоий жамоа тузумидан бугунги кунгача бўлган тарихий жараёнлар билан танишиб, кўплаб янги маълумотларга эга бўлдим, десам хато бўлмайди. Боболаримиз тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, айниқса, бугунги ўзгаришлар ҳақидаги экспозициялар мени жуда таъсирлантирди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ишларга алоҳида ҳавас билан қарадим.

Марказни кўриб, жамоатимизни ҳам бу ерга олиб келиш нияти туғилди. Худо хоҳласа, яқин кунларда масжидимиз жамоаси билан келиб, экспозицияларни яна бир бор кўришни режалаштиряпман. Бу — қайта-қайта келишга арзийдиган мажмуа. Барчага бу ерга ташриф буюришни тавсия қиламан.

Бугун мамлакатимиздаги тараққиёт биз кутганимиздан ҳам жадал кечаётганини кўриш мумкин. Бу ишларга ҳисса қўшаётган барчага, хусусан, давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман», — деди Илҳомжон Мардиев.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тарихий меросни кенг жамоатчиликка етказиш, аждодларимизнинг илмий-маънавий ютуқларини ўрганиш ва уларни бугунги авлод билан боғлашга хизмат қилмоқда. Самарқандлик имом-хатибнинг ўз жамоатини ҳам Марказга олиб келиш нияти эса бундай ташрифларнинг маърифий аҳамиятини яна бир бор кўрсатади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари