Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2026   |   21 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2026, 21 Зулҳижжа, 1447

«Ислом идеаллари ва қадриятлари: Бир Уммат – умумий тақдир» номли XVI Халқаро илмий-амалий конференцияда Диний идорамиз вакили иштирок этди

26.11.2025   159050   3 min.
«Ислом идеаллари ва қадриятлари: Бир Уммат – умумий тақдир» номли XVI Халқаро илмий-амалий конференцияда  Диний идорамиз вакили иштирок этди

Россия мусулмонлари Марказий диний идорасининг таклифига асосан Уфа шаҳрида ўтказилган «Ислом идеаллари ва қадриятлари: Бир Уммат – умумий тақдир» номли XVI Халқаро илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон домла Иномов иштирок этди.

Россия мусулмонлари Марказий диний идораси, Москва шаҳридаги Ислом маданияти, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Бошқирдистон Республикаси Раҳбари ҳузуридаги давлат-дин муносабатлари кенгаши томонларидан ташкил этилган анжуманда 600 дан зиёд меҳмонлар қатнашдилар.

Баҳрайн, Миср, Иордания, Тунис, Туркия, Ироқ, Эрон, Ҳиндистон, Германия, Америка Қўшма Штатлари, Канада, Саудия Арабистони Қироллиги, Марокаш, Фаластин, Мўғулистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Беларусь, Ўзбекистон Республикаси ва бир қатор халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрдилар.

Шунингдек давлат ҳокимияти органлари вакиллари, илмий ва эксперт жамоатчилиги, таълим муассасалари, олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари, Россия Федерацияси субъектларидан диний ва жамоат арбоблари, анъанавий конфессиялар диний пешволари ҳамда Ислом олами университетлари федерацияси ва Ислом таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) вакиллари иштирок этдилар.

Бошқирдистон Республикаси Давлат Ассамблеяси – Қурултой да ўтказилган Конференциядан кўзланган мақсад – маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни ривожлантириш, Россия ва Евроосиё маконидаги мусулмон уммати бунёдкорлик салоҳиятини оширишга қаратилган таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқишдан иборат.

Халқаро конференция доирасида Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Муфтий Талгат Сафа Таджуддин ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон домла Иномов билан учрашув ўтказди.

Муфтий ҳазрат суҳбатни ўзи бошлаб, ташриф учун миннатдорлик изҳор этиб, ўзининг энг катта ва илиқ самимий саломларини, энг яхши тилак ва хайрли дуоларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига албатта етказишни бир неча бор таъкидлаб ўтди.

Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Муфтий Талгат Сафа Таджуддин ҳазратларининг Ўзбекистонга, Бухорога, Ўзбекистон халқига меҳри ўзгача баланд эканлиги намоён бўлиб туради.

 

Учрашув давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ҳам саломлари Диний идорамиз вакили томонидан ҳурмат билан етказилди.

XVI Халқаро илмий-амалий конференция сўнгида “Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Муфтий Талгат Сафа Таджуддин ҳазратларининг дин ва Ватан йўлидаги 45 йиллик маънавий хизматига бағишланган тантанали тадбирлар”да Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон домла Иномов сўзга чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Табрикномаларини ҳурмат билан етказди.

Ҳамда Муфтий Талгат Сафа Таджуддин ҳазратларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг номларидан миллий қадриятларимиз бўйича миллий зар чопон тақдим этилди.

Ўзбекистон делегацияси томонидан кўрсатилган бундай юқори эҳтиром ва ҳурматдан жуда қаттиқ мамнунлигини Муфтий Талгат Сафа Таджуддин ҳазратлари кўз ёшлари ила дилдан меҳр билан изҳор этди.

Хизмат сафари давомида Халқаро конференцияга ташриф буюрган бир қатор меҳмонлар билан бўлган суҳбатларда делегациямиз вакили томонидан бугунги кундаги мамлакатимиздаги қилинаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонларидан юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва саломатлиги, динимиз ободлиги учун беҳисоб даражада ишлар олиб борилаётганлигини ёритиб, бугунги кундаги мамлакатимиздаги ҳамма соҳаларда, айниқса диний соҳада жуда ҳам катта ислоҳотлар, мисли кўрилмаган янгиликлар тўғрисида хабар бериб ўтилди.

 

 

«Ислом идеаллари ва қадриятлари: Бир Уммат – умумий тақдир» номли XVI Халқаро илмий-амалий конференцияда  Диний идорамиз вакили иштирок этди «Ислом идеаллари ва қадриятлари: Бир Уммат – умумий тақдир» номли XVI Халқаро илмий-амалий конференцияда  Диний идорамиз вакили иштирок этди «Ислом идеаллари ва қадриятлари: Бир Уммат – умумий тақдир» номли XVI Халқаро илмий-амалий конференцияда  Диний идорамиз вакили иштирок этди «Ислом идеаллари ва қадриятлари: Бир Уммат – умумий тақдир» номли XVI Халқаро илмий-амалий конференцияда  Диний идорамиз вакили иштирок этди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳар куни 30 дақиқа пиёда юришнинг фойдаси

08.06.2026   3071   1 min.
Ҳар куни 30 дақиқа пиёда юришнинг фойдаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Киши саломатлигини сақлаш, жисмоний қувватини оширишда пиёда юриш ва югуришнинг ўрни беқиёс.

Уламоларнинг ижтиҳодларига кўра, уловга зарурат бўлмаган пайтларда пиёда юриш мустаҳаб амал саналади.

Пиёда юриш борасида илмий тадқиқот ўтказган америкалик олим Поль Брегг айтади: "Пиёда юриш вақтида сиз жисмоний ҳаракатни маънавий ҳаракатга айлантирасиз. Шу йўл билан барча ғубор ва ғам-ташвишларингиздан халос бўласиз. Қон томирлар бўйлаб танани тозалаб, озиқлантиргани каби пиёда юриш ҳам ақлни тозалайди, уни ижобий фикрлар билан тўлдириб, сизнинг саломатлигингизга сабаб бўлади".

Мақолалар