Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Сентябр, 2026   |   22 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:30
Қуёш
05:52
Пешин
12:22
Аср
16:57
Шом
18:55
Хуфтон
20:13
Bismillah
04 Сентябр, 2026, 22 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар

13.01.2026   7307   1 min.
Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар

2024–2025 ўқув йилида диний таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаб, вилоятимиз масжидларида хизмат вазифасига тайинланган соҳа ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир ёш имомлар ва имом-ноибларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга маънавий-маърифий йўналишда зарур тавсиялар бериш мақсадида ташкил этилди.

Учрашувда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов ҳамда вилоят вакиллиги ходимлари иштирок этдилар. Суҳбат давомида масжидларда фаолият юритаётган ёш имомлар ва имом-ноибларнинг иш бошлаганларидан буён амалга оширган фаолияти, жамоа билан ишлаш тажрибаси ҳамда муаммолари тингланди.

Мулоқот чоғида Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ёш имомларнинг хизмат фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг ташаббуслари, масъулияти ва жамоатчилик билан олиб бораётган ишларига алоҳида тўхталдилар. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Фарғона вилояти вакиллиги раҳбарияти, ташкилий тузилмаси ва асосий вазифалари, шунингдек, иш услуби ва талаблари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбирда имомлик юксак маънавий масъулият ва шарафли хизмат экани таъкидланди. Имом-хатиблар ва имом-ноиблар жамиятда ҳар томонлама ибрат бўлиши, ўз одоби, сўзи ва амали билан инсонларни эзгуликка чорлаши лозимлиги қайд этилди. Айниқса, ёшлар билан ишлаш, оилалар мустаҳкамлиги, диний-маърифий тарғибот ишларини замон талаблари асосида олиб бориш муҳим вазифалардан экани уқтирилди.

Учрашув якунида ёш соҳа ходимларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб, доимий изланиш, билим ва малакасини ошириб бориш зарурлиги таъкидланди. Бундай учрашувлар ёш имомларнинг касбий ўсиши, масъулияти ва жамият олдидаги бурчини янада чуқур англаб етишига хизмат қилиши қайд этилди.

 

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

04.09.2026   7892   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар "Жоме" жоме масжиди имом ноиби Нуриддин домла Ҳошимовнинг падари бузрукворлари Холбек ота Ҳошимовнинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Нуриддин домла Ҳошимовга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози бугун соат 18:00 да Сирдарё вилояти Ховос тумани Гулбаҳор МФЙ Қайирма қишлоғида ўз хонадонида адо этилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари