Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган", дедилар (Имом Аҳмад, Байҳақий ривояти).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан имом-хатиблар ва имом ноиблари учун тажвид дарслари йўлга қўйилган.
Шу муносабат билан шу йил 6 мартдан бошлаб Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятида тажвид дарсларининг навбатдаги амалий машғулотлари бошланди.
Хусусан, шу йил 10 апрель куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида ҳудуддаги имом-хатиблар ва имом ноиблари учун тажвид ва қироат илмига бағишланган маъруза ташкил этилди.
Мазкур тадбирда "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими бошлиғи Шайх Али Файзуллоҳ Махдум иштирок этиб, "Бухоро ва Самарқанд уламоларининг тажвид ва қироат илмига қўшган ҳиссаси" мавзусида мазмунли маъруза қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати