Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Май, 2026   |   9 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:15
Қуёш
04:55
Пешин
12:25
Аср
17:31
Шом
19:50
Хуфтон
21:22
Bismillah
27 Май, 2026, 9 Зулҳижжа, 1447

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

27.03.2026   14182   1 min.
Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

#xabar #shvetsiya #muftiy

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.  


Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Янги Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, юртимиз масжидларида мўмин-мусулмонлар учун қилинган шароитлар, турли ҳудудларда Қуръон курслари фаолият кўрсатаётгани, минтақада ягона бўлган Фатво маркази хизмат кўрсатиши, имомлар ва қориларнинг хориж сафарлари швециялик соҳа вакилларида катта қизиқиш уйғотди. 


Муфтий ҳазратлари ўз сўзи давомида Рамазон ҳайити арафасида Давлатимиз раҳбари томонидан Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий масжид-мажмуаси халқимизга туҳфа этилганини айтиш баробарида мезбон давлат вакилларини мазкур муҳташам мажмуалар билан яқиндан танишиш учун Ўзбекистонга таклиф этдилар. 


Мулоқот давомида масжид бош имоми Маҳмуд Халфий Ўзбекистоннинг тарихи буюклиги, бу диёрдан етишиб чиққан мутафаккирлар дунё ривожига улкан ҳисса қўшгани, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби уламолар диний илмлар ривожига ҳисса қўшган бўлса, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек сингари олимлар дунё илм-фани ривожига катта таъсир кўрсатгани, бугун ҳам бу диёр тараққий этаётганини эътироф этди. 

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Кристиан Камил ўз сўзида Ўзбекистон ва Швеция давлатларининг ўхшаш жиҳатлари кўплигини таъкидлаб, икки давлат делегацияларининг ўзаро мулоқоти давомида катта натижаларга эришилаётганини таъкидлади.  


Мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

АРАФОТДА ЗИЁРАТЧИЛАР ДУО-ИЛТИЖОЛАРГА КИРИШДИ

26.05.2026   5800   1 min.
АРАФОТДА ЗИЁРАТЧИЛАР ДУО-ИЛТИЖОЛАРГА КИРИШДИ

Бугун, зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни юртимиз зиёратчилари ҳажнинг энг муҳим фарзини адо этиш мақсадида Арафот майдонига бориб жойлашди.



Ҳадисларда келтирилишича, Арафот улуғ манзиллардан бири бўлиб, бу ерда қилинган дуолар шак-шубҳасиз қабул бўлади. Буни яхши англаган ҳожилар ҳар дамни ғанимат билиб, бундан унумли фойдаланмоқда.
 

Ишчи гуруҳи томонидан зиёратчиларимиз хотиржам ибодат қилишлари учун кенг ва шинам чодирлар тайёрланган, совуткич ва музлаткичлар узлуксиз ишламоқда, уч маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва салқин ичимликлар мунтазам тақдим этилмоқда.


 

Ҳожиларимиз Арафотда дуои хайрлар, ибодатлар билан бўлиб, пешин ва аср намозларини жам қилиб ўқийдилар. Дуо ва тазарруларда бардавом бўладилар. Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қилишади.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

АРАФОТДА ЗИЁРАТЧИЛАР ДУО-ИЛТИЖОЛАРГА КИРИШДИ АРАФОТДА ЗИЁРАТЧИЛАР ДУО-ИЛТИЖОЛАРГА КИРИШДИ
Ўзбекистон янгиликлари