Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июн, 2026   |   2 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:39
Bismillah
17 Июн, 2026, 2 Муҳаррам, 1448

Фарғонада отинойилар малакаси оширилиб, тингловчиларга сертификатлар топширилди

16.04.2026   17603   1 min.
Фарғонада отинойилар малакаси оширилиб, тингловчиларга сертификатлар топширилди

Шу йил 14-15 апрель кунлари Фарғона вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғофуров, Олий маъҳад Қуръон ва тажвид устозлари иштирокида маърифий учрашувлар ўтказилди. 
 

 

Ташриф доирасида дастлаб Фарғона шаҳри ва Бувайда туманидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларини тамомлаган 150 нафар битирувчига сертификатлар топширилиб, соҳа ривожига ҳисса қўшаётган масъуллар тақдирланди.


Шу билан бирга, вилоятдаги 160 нафар отинойи ва хотин-қизлар фаоллари учун “Хотин-қизларни радикал ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш асослари” мавзусида сайёр малака ошириш ўқувлари бошланди. 


Учрашув ва семинарларда асосий эътибор жамиятда соғлом диний муҳитни барқарорлаштириш, ёшлар тарбияси, бидъат ва хурофотларга қарши илм-маърифат билан курашиш ҳамда тинчлик неъматининг қадрига етиш каби долзарб масалаларга қаратилди. 


Бу сингари тадбирлар ҳудудларда маънавий муҳитни соғломлаштириш ва мутахассисларнинг касбий маҳоратини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Фарғонада отинойилар малакаси оширилиб, тингловчиларга сертификатлар топширилди Фарғонада отинойилар малакаси оширилиб, тингловчиларга сертификатлар топширилди Фарғонада отинойилар малакаси оширилиб, тингловчиларга сертификатлар топширилди Фарғонада отинойилар малакаси оширилиб, тингловчиларга сертификатлар топширилди Фарғонада отинойилар малакаси оширилиб, тингловчиларга сертификатлар топширилди Фарғонада отинойилар малакаси оширилиб, тингловчиларга сертификатлар топширилди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ёлғиз намоз ўқувчи қироатни жаҳрий ёки махфий қилиши мумкинми?

16.06.2026   3070   1 min.
Ёлғиз намоз ўқувчи қироатни жаҳрий ёки махфий қилиши мумкинми?

Савол: Ёлғиз намоз ўқиётган одам масалан, хуфтон намозини жаҳрий қилиб ўқиётган бўлса ва эсидан чиқиб махфий ўқиб юборса, унинг ҳукми нима бўлади?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу кишининг намози тўлиқ адо этилган ҳисобланади. Чунки ёлғиз ўқиётган намозхон жаҳрий намозларни хоҳласа жаҳрий ёки махфий ўқиши мумкин. Аммо жаҳрий ўқиши жамоат билан адо этишга ўхшаганлиги учун афзал ҳисобланади. Махфий намозларда эса у ҳам махфий ўқийди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кундуз вақтида ўқиладиган намозларда овоз чиқарилмайди, деганлар.

Ёлғиз ҳолатда намозни махфий ўқиётган намозхон эсида йўқ жаҳрийга ўтиб кетиб қолса ёки жаҳрий ўқиётиб махфийга ўтиб кетиб қолса, бу ҳолатда саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Лекин қасддан қилса, хатокор ҳисобланади.

Жаҳрий намозларда қироатни жаҳрий ва махфий намозларда махфий қилишнинг вожиблиги жамоатга, яъни имомга тегишли масала ҳисобланади. Шунинг учун имом бу ишларни унутиб тарк этса, саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

 

МАҚОЛА