Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Сентябр, 2026   |   22 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:30
Қуёш
05:52
Пешин
12:22
Аср
16:57
Шом
18:55
Хуфтон
20:13
Bismillah
04 Сентябр, 2026, 22 Рабиъул аввал, 1448

Ризқ ажал етгунча келади

27.04.2026   12641   1 min.
Ризқ ажал етгунча келади

Ризқ ва ажал бир-бирига яқин. Банда ажали етмагунича ризқи тўхтовсиз келиб туради. Агар Аллоҳ Ўз ҳикматига кўра ризқ эшикларидан бирини беркитса, билингки, сиз учун ундан ҳам фойдалироқ бошқа йўлни очган бўлади.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

04.09.2026   3186   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар "Жоме" жоме масжиди имом ноиби Нуриддин домла Ҳошимовнинг падари бузрукворлари Холбек ота Ҳошимовнинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Нуриддин домла Ҳошимовга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози бугун соат 18:00 да Сирдарё вилояти Ховос тумани Гулбаҳор МФЙ Қайирма қишлоғида ўз хонадонида адо этилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари